Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 22-турида «Шальке-04» ва «Боруссия Д» жамоалари 20 февраль, шанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

«Боруссия Д» рақиб жамоа дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди. Беллашувнинг 42-дақиқасида Жейсон Санчо ҳисобни очиб берган бўлса, 3 дақиқа ўтиб Эрлинг Ҳоланд жамоасининг 2-голини урди. 60-дақиқага келиб Рафаэл Геррейру ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 79-дақиқага келиб Ҳоланд ўз номини иккинчи марта таблога ёздириб қўйди.

Шу тариқа Дортмунтнинг «Боруссия» жамоаси 36 очко билан 6-ўринда бормоқда. «Шальке-04» клуби 22 турда бор йўғи 9 очко тўплаган ҳолда жадвалнинг сўнгги поғонасини банд қилган.

Бундеслига

22-тур

20 февраль, шанба

«Шальке-04»—«Боруссия Д» 0:4

Голлар: 0:1 – 42 Санчо, 0:2 – 45 Ҳоланд, 0:3 – 60 Геррейру, 0:4 – 79 Ҳоланд

«Шальке-04»: Ферманн (Лангер, 32), Беккер, Очипка, Тиав, Колашинац, Стамбули, Сердар, Бужеляб (Шопф, 46), Виллиам (Маскарел, 46), Ҳарит, Ҳопп (Раман, 66).

«Боруссия Д»: Ҳиц, Морей (Мене, 83), Ҳуммелс, Жан, Геррейру, Дилэйни (Мукоко, 83), Брандт (Беллингҳем, 61), Дауд (Рейна, 80), Санчо, Ройс (Рейнер, 80), Ҳоланд.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Никол Пашинян ва Илҳом Алиев 31 май куни Кишинёвда учрашади
Дунё
Ўғлининг қабри ёнида ётган она, Тошкентда бузилаётган бинолар, метрога яширинган украиналиклар — 30 май суратлари 
Маҳаллий
Озодбек Назарбеков “Коба санъат мажмуаси” МЧЖнинг таъсисчиси экани тасдиқланди