Америкалик сенатор Тина Смит мамлакатнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг импичменти бўйича ўтказилган эшитувга тасодифан турли оёқ кийимларда келди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилган.
Смит оёғида туфлилардан бири тилларанг, иккинчиси кул ранг бўлгани тасвирланган суратни эълон қилган. «Ўйлашимча, эрталаб бошимда кўплаб фикрлар бўлган», — деб ёзади сенатор.
Аввалроқ собиқ президентнинг адвокати Майкл ван дер Виннинг билдиришича, Трампга нисбатан импичмент эълон қилинишдан асосий мақсад уни 2024 йилги сайловларда иштирок этишига йўл қўймасликдан иборат. Юристнинг фикрича, ҳукмрон партиянинг ҳаракатлари шахсан собиқ президентга эмас, балки уни қўллаб-қувватлайдиган миллионлаб сайловчиларга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, 14 январь куни собиқ давлат раҳбарига нисбатан қўзғалонга даъват қилганлик айбловини ёқлаб, Конгресс юқори палатасининг 57 нафар аъзоси овоз берди, 43 сенатор эса қарши чиққан. Импичментни тасдиқлаш учун камида 67 киши ёқлаб овоз бериши керак эди.
Изоҳ (0)