Чилининг жанубидаги Пангипули шаҳрида маҳаллий полиция томонидан кўча артисти ўлдирилгач шаҳарда оммавий тартибсизлик бошланди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
Маҳаллий ОАВнинг маълумотларига кўра, 25 ёшли жонглёр ҳужжатларини кўрсатишдан бош тортган ва полициядан қочишга уринган. Навбатчи қисм хизматчиларидан бири унга қарата ўқ узган.
Юзлаб одамлар протест билан шаҳар кўчаларига чиқди, улар бир неча давлат ташкилотлари биноларини ёқиб юборди ва тўсиқлар ўрнатди.
Полиция сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланди. Ўқ отган офицер ҳибсга олинди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Полициянинг таъкидлашича, норозилик намойишлари далиллар тўплашни секинлаштирмоқда.
Мавзуга доир:
- Австрия ва Бельгияда карантинга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди
- Болгарияда ресторан ва кафеларда ишловчилар норозилик намойиши ўтказмоқда
- Амстердамдаги тартибсизлик пайтида портлашлар юз берди
- Ливан ва Нидерландияда локдаунга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Ўнлаб одамлар жароҳатланиб, юзлаб кишилар ҳибсга олинди
Изоҳ (0)