Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухоро марказий бозори маъмурияти 6 февраль куни Bukhara News интернет-нашри ходимлари ишига тўсқинлик қилгани ҳақида хабар берилди.

Таъкидланишича, бозор вакиллари ходимларга у ерда социологик сўров ўтказишни тақиқлаб, журналистдан микрофон ва телефонни олиб қўйган. Нашр томонидан тарқатилган видеолавҳада тасвирланган шахс журналист ва оператор билан тортишиб, рухсатнома талаб қилган, ўзи эса шахсини тасдиқлашдан бош тортган.

Хабар эълон қилингандан сўнг содир бўлган воқеага Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги муносабат билдирди.

«АОКА ўз ваколатлари доирасида ушбу ҳолатни ўрганиб чиқди ва томонларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва Бухоро вилоят ҳокимлигига мурожаат қилди», дейилади агентлик баёнотида.

«Gazeta.uz»нинг хабар беришича, бозор маъмурияти ҳам воқеани кўриб чиқаётганини ва натижалари тўғрисида хабар беришини айтган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Мактаб ўқитувчиларига “Open budjet”да овоз тўплаш бўйича топшириқ берилаётгани айтилмоқда 
Туркманистон
Ашхобод тажрибаси: одамлар зилзиладан эмас, балки бинолар туфайли ҳалок бўлади
Дунё
“Толибон” опиум савдосидан олинадиган солиқни бекор қилди. Наркотик модда учун қанча солиқ тўланган?