Хитойнинг жануби ғарбидаги Сичан космодромидан янги коммуникацион технологиялар тажрибавий сунъий йўлдоши коинотга учирилди. Бу ҳақда Sinxua агентлигига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.
Таъкидланишича, сунъий йўлдош «Чанчжэн-3В» («Буюк сафар-3В») ташувчи ракетаси ёрдамида коинотнинг белгиланган нуқтасига чиқарилди.
Бу «Чанчжэн» ташувчи ракеталари ёрдамида коинотга олиб чиқилган 360-сунъий йўлдош бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 20 январь куни Хитой «Тяньтун-1-03» мобил алоқа сунъий йўлдошини учирганди. Уни коинотга «Чанчжэн-3В» ташувчи ракетаси олиб чиққан. Бу парвоз Хитойнинг 2021 йилда амалга оширилган биринчи космик парвози бўлди.
29 январда «Яогань-31» деб номланган сунъий йўлдошларнинг иккинчи — Ерни масофадан туриб зондловчи гуруҳи коинотга муваффақиятли учирилди. Бу парвозда «Ченчжэн-4C» ташувчи ракетасидан фойдаланилди.
Изоҳ (0)