«Манчестер Сити» Англия Премьер Лигасининг 22-турида «Бёрнли»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Opta Спорцънинг ёзишича, «шаҳарликлар» учун ушбу ғалаба барча мусобақалардаги кетма-кет 13-ғалаба бўлган. Шу тариқа Манчестер клуби АПЛ клублари орасида 2002 йилдан бери бундай натижага эришган илк жамоага айланди.
Ўшанда (2002 йилда) «Арсенал» март ойидан то августгача бўлган муддатда қаторасига 13 ўйинда ғалаба қозонганди.
Пеп Гвардиола шогирдлари 23-турда «Ливерпуль» майдонига сафар қилади. Учрашув 7 февраль, якшанба куни бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)