• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ислом Каримов кам таъминланганлар билан кўп пул эгаларининг орасидаги масофани камайтириш керак, дерди» — Биринчи Президентнинг хос соқчиси

    Ислом Каримов кам таъминланганлар билан кўп пул эгаларининг орасидаги масофани камайтириш керак, дерди. Бу ҳақда Ўзбекистон Биринчи Президентининг 1990—1992 йиллардаги хос соқчилари бошлиғи бўлган Саъдулла Муҳамадқулов «Рост24»га берган интервьюсида айтиб ўтди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    «Бу уларнинг принципи эди», — деган Саъдулла Муҳамадқулов ва Биринчи Президент ҳақидаги бошқа хотиралари билан ҳам бўлишган.

    «Мен бир киши билан гаплашганимда, Ислом ака ҳақида рус тилида айтганда ‘умнейший человек’ деганди. Мен нега унинг гапини эслаяпман? Жуда камдан-кам раҳбарлар ҳужжатлар билан ишлайди. Ислом Абдуғаниевич шунчалик кучли инсон эдиларки, улар ҳар бир ҳужжатни бошидан охиригача кўрар, керак бўлса, қайта ишлар ёки қайтарарди. Битта конституцияни устида қанча ишлаганлар. Барча ҳужжатларни ўзлари тузатиб чиқарди. Нима учун? Хатога йўл қўймаслик учун», — деган у.

    Саъдулла Муҳамадқуловнинг айтишича, Ислом Каримов даврида катта кредитлар, қарзлар олинмаганига гувоҳ бўлиш мумкин. Молиявий ишлар билан боғлиқ бўлган халқаро ташкилотларни у бир қадам узоқроқ ушлаб турган.

    «Яна бир нарса, Америка базаси шу ерга олиб келингандан кейин бироз вақт ўтди-да, Андижон воқеаларидан кейин бир оғиз сўз билан мана шу ердан чиқариб юбордилар. Американи ўз ҳудудидан чиқариб юбориш учун қандай катта қатъият керак? Шу уларнинг кучи эди. Яна бир нарса — вафот қилганларидан кейин Россия Федерацияси президенти Владимир Путин келиб уларнинг қабрларига гул қўяётганда бош эгди ва тиззалади. Нима учун? Путин у кишини устозим, деб биларди. Россияда вақтида шокотерапия қилинаётганди. Булар бу нарсага йўл қўймадилар. Оғир аҳволга халқни қўйишни хоҳламадилар. Улар ҳақиқий инсон эдилар. Бундай инсонлар юз йилда бир марта келади», — деб таъкидлаган Саъдулла Муҳамадқулов.

    Мавзуга доир: Путин Самарқандда Ислом Каримовнинг қабрига гуллар қўйди (фото ва видео)

    Бундан ташқари, Биринчи Президентнинг хос соқчиси Каримовнинг ҳаётида хавфли кунлар бўлганини ҳам айтиб ўтган.

    «Наманган воқеаси, Нукус воқеаси, Паркент воқеаси, Бўка воқеаси, Фарғона воқеаси… Фарғона воқеаси бир ой давом этганди, 2 июндан 2 июлгача бўлган бўлса, улар июндан ишга келганлар, Фарғонада қанча одамнинг уйи ёниб кетган бўлса, қанча одам ҳалок бўлган бўлса, битталаб уйига кириб чиққанлар. Ўз соғлиғи, жони учун хавф туғдирадиган ҳеч нарсадан қўрқмасди у. Биласизми, Паркент воқеаларида одамлар бир-бирини ўлдирган. Бу одам бориб, ўзлари ҳал қилганлар шу низони ҳам. Кейин яна бир нарсаки, у одам нафақат қўрқмас, балки мард инсон ҳам эди. Чунки кучсизларни устидан булар ҳеч қачон ҳукм сурмаган, булар кучлиларга куч пайдо қилишга ёрдам берган», — деб хотирлайди у.

    Ислом Каримовнинг сўнгги кунлари ҳақида тўхталиб ўтиб, бу вақтда у ишламаганини, лекин, ҳар бир катта лойиҳани, миллион доллардан тепада бўлган ҳамма лойиҳаларни Президент ўзи назорат қилганини, республикадаги ҳар бир масалани ўз бошида ушлаб туриш бу жуда катта оғир юк ҳисобланишини, шу юкни охирида кўтара олмай инсульт, қон қуйилиши бўлганини билдирган. «У бўлди, бу бўлди деганларга ишонманг. Мен ҳам ишонмайман. У одам ҳеч қачон ёмон йўлга борадиган инсон эмасди», — деган Саъдулла Муҳамадқулов.

    «Шароф Рашидович тўғрисида тўққиз йил турли гаплар гапирилди. Ўзини отди, ўзини заҳарлади деб, лекин мақоламда ёзганман, у ҳам инфаркт эди. Одамлар тўқималарни айтишган. Аслида инфаркт бўлганига ўзим гувоҳман. 4 йил Шароф аканинг ҳам ёнларида мен бўлганман, охирги сувни мен берганман. Қўлимда жон берганлар. Гўрковлар билан бирга олиб бориб қўйганмиз. Нима учун бу гапларни айтяпман. Бу инсонлар жудаям камдан-кам инсонларда учрайдиган ҳислатларга эга бўлишган. Шулар билан ишлаганимдан, шуларнинг хавфсизлигини таъминлаганимдан фахрланаман...», — деган Биринчи Президентнинг хос соқчиси.

    Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов 1991 йилдан умрининг охиригача — 25 йил давомида Ўзбекистон Президенти бўлган. У 2016 йилнинг 2 сентябрь куни вафот этган, 3 сентябрда Самарқанднинг Ҳазрати Хизр масжидидаги қадимий қабристонга дафн этилган. Каримов вафот этган сана ҳар йили Биринчи Президент хотира куни сифатида ёд этилади. Ислом Каримов таваллуд топган сана — 30 январь эса ҳар йили кенг нишонланади.

    2021 йил 30 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Биринчи Президент хотирасига ҳурмат кўрсатди. Самарқанд ва Қашқадарёда ҳам Ислом Каримов таваллудига бағишланган хотира тадбирлари ўтказилди.

    31.01.2021, 13:29   Изоҳ (0)   66034
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев: «Афсуски, Ўзбекистонда хаттотлик мактаби йўқ бўлиб кетяпти»

    31.01.2021, 10:12

    ССВ коронавируснинг янги штамми аниқланган қизча ҳақида нима учун 1 ҳафтадан кейин эълон қилинганига изоҳ берди

    30.01.2021, 21:39

    Тошкентда халқаро аэропортида 32 ёшли аёлни Дубайга фоҳишалик учун юбораётган эгизаклар қўлга олинди

    30.01.2021, 21:34

    Чиноз туманига янги ҳоким тайинланди

    30.01.2021, 21:12

    «Еб кетилгани» айтилган саховат пулининг 60 млн сўми қашқадарёлик аёлларга қайтариладиган бўлди

    30.01.2021, 20:38

    ЮНИСЕФ Ўзбекистонга ижтимоий ҳимояни мустаҳкамлаш учун ускуналар совға қилди

    30.01.2021, 20:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.