Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Польшада ҳомилани олдиришни тақиқлаш тўғрисидаги Конституциявий суд қарори кучга кирганидан сўнг мамлакатда яна норозилик намойишлари бошланди. Бу ҳақда 28 январь куни Polska Agencia Prasowa’га таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Конституциявий суд ҳомиланинг жиддий нуқсонлари ёки уни ҳаётга таҳдид соладиган давосиз касалликка дучор бўлишини аборт қилишга асос бўладиган сабаблар қаторидан чиқариб ташлади. Энди Польшада абортга фақат зўрланганда ёки онанинг ҳаётига таҳдид бўлган тақдирдагина рухсат берилади.

Шу сабабли Умумполша аёллар иш ташлаш етакчилари барча аёлларни норозилик намойишларида қатнашишга чақирган. Варшавада юзлаб намойишчилар Конституциявий суд биноси олдида тўпланиб, ҳукмрон партия «Қонун ва адолат» партияси офисига борган.

Намойишчилар сони бир неча минг кишига етиб, улар Конституциявий суд биноси ёнига қайтиб келган. Полиция намойишчилар ҳаракатини кузатиб турган, аммо аралашмаган.

Эслатиб ўтамиз, 22 октябрда Польша Конституциявий суди мамлакатда ҳомила патологияси туфайли аборт қилишга рухсат берилишини асосий қонунга зид деб топганди. Бунга қарши оммавий норозилик намойишлари бошлангандан сўнг, Польша президенти Анжей Дуда қонунга тузатишлар киритилишини айтган, ноябрь ойида ҳомилани олдиришга қўйилган тақиқ кейинга қолдирилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Дунё Россиянинг Хитой томонидан қўллаб-қувватланаётган тактикасига алданмаслиги керак”. АҚШ Давлат департаменти Си Цзиньпиннинг Москвага ташрифига муносабат билди...
Маҳаллий
Жиззахда ЙПХ ходимлари формасида вайн ишлаган икки эркак жавобгарликка тортилгани ноқонуний деб топилди
Маҳаллий
Дошқозонлардаги сумалак, 40 қозондаги ош, тандирдан узилган кўк сомса: Фарғонадаги Наврўз тантаналари — суратларда