• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Сенинг статистиканг бир тийинга қиммат». Златан Ибрагимович ва Мино Райоланинг ҳамкорлик тарихи ҳақида

    Машҳур футбол агенти Мино Райола ўз фаолиятини оилавий итальян ресторанида оддий ходим сифатида бошлаган. 2020 йил охирига келиб эса Forbes уни операциялардаги комиссиялар бўйича дунёдаги энг яхши спорт агентлари бешлигига киритди. Унинг мижозлари орасида Пол Погба, Эрлинг Ҳоланд, Маттейс де Лигт, Жанлуижи Доннарумма каби номдор футболчиларни учратиш мумкин. Бундай рўйхатга ҳатто Жорже Мендеш (Криштианунинг агенти) ҳам ҳавас қилиши мумкин. Бироқ Райоланинг мижозларидан бири алоҳида эътиборга лойиқдир. Унинг исми – Златан Ибрагимович.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    39 ёшда одатда кўплаб футболчилар фаолиятини якунлашга тараддуд кўра бошлайди ва Осиё ёки MLS томон йўл олади. Ибра эса бу пайтда худди 25 ёшдагидек Италия А Сериясини ёндириб ташламоқда. Эҳтимол, фақат ғолиблик характерига эга бўлган дадил ва ўзига ишонган шведгина Райола каби мураккаб одам билан тенг шароитларда мулоқот қилиши мумкин. Хўш, барчаси қандай бошланган эди ўзи?

    20 йилга орқага қайтамиз. Амстердам. Иқтидорлар билан тўла «Аякс» 2000 йилларнинг бошларида Кристиан Киву, Уэсли Снейдер, Рафаэл ван дер Варт ва бошқа кўплаб юлдузларни дунёга танитган. Улар орасида Златан учун ҳам жой бор эди, аммо ўша пайтда Нидерландияда ишлаган кўплаб агентлардан фарқли ўлароқ, Мино дастлаб швед билан шартнома имзолашга уринмаган. Райола «Аякс»да жуда кўп мижозларга эга эди, хусусан, бразилиялик ёш ҳимоячи Максвелл билан. Айнан Максвелл бу жамоада Ибрагимовичнинг энг яқин дўстларидан бири эди. Кунларнинг бирида «Аякс»дан машҳурроқ клубга ўтишни истаган Ибра бразилиялик дўстидан ўзини Райола билан учраштиришни сўрайди. Учрашув Амстел канали яқинидаги «Окура» меҳмонхонасида бўлиб ўтади.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Учрашув жойи жуда ҳашаматли кўринарди, шунинг учун Златан Райолани атрофга мос бўлишини тасаввур қилади. Porsche ҳайдаб келган, Gucci курткасидаги Rolex соатли Ибранинг тахминлари ўзини оқламади. Унинг ёнида оддий футболка ва жинсида тўладан келган ўрта бўйли одам пайдо бўлди.

    «Сен шунчалик кам гол урасанки, бу ўйин услубинг билан циркда иш топишинг осонроқ кечарди», – дейди Райола Ибрага.

    Райола ташқи қиёфа ва ҳашамат билан ўзини ҳайрон қолдириб бўлмаслигини аниқ айтади ва Златандан Porsche’ни Fiat’га ўзгартиришни, Rolex’ни эса сейфга қўйишга кўндиради. Дунёнинг энг яхшиси бўлиш учун швед ҳамма нарсадан воз кечиши ва ўзини футболга 100 фоизга бағишлаши керак эди.

    «Сен машиналаринг, соатларингни сотасан ва уч баравар кўпроқ машқ қиласан. Чунки сенинг статистиканг бир тийинга қиммат»,

    Албатта, дастлаб Ибра учун қимматбаҳо нарсалардан воз кечиш мушкул кечди, аммо Райоладан ўтган совуққонлик шведнинг ҳаётга бўлган қарашларини ўзгартиришга ва футболдаги келажаги тўғрисида жиддийроқ ўйлашга мажбур қилди. Шундан кейин унда ғолиблик руҳи шаклланди ва ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тўлалигича бағишлашга одатланди. Ҳатто машғулотларда ҳам.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Бир сафар «Утрехт»га қарши ўйинда «Аякс»нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Рональд Куман Ибрагимовични алмаштиради. Шунда у шу қадар ғазабланадики, ҳатто реклама устунларини тепишгача боради. Ўша пайтда Златанда ҳар доим ўйинлардан сўнг Минога қўнғироқ қилиш одати бор эди, аммо бу сафарги суҳбат унинг тақдирини ўзгартириб юборади. Суҳбат давомида «Аякс»дан кетиш истаги ҳақидаги гапга жавобан швед қуйидагиларни эшитади: «Ушбу ҳолатда сен Туринга боришинг мумкин». Шу тариқа 2004 йилнинг 31 августида Златан 16 миллион доллар эвазига «Ювентус»га трансфер қилинади.

    Шундан сўнг Златаннинг фаолиятида янги давр бошланди. Италиянинг уч гранди –  «Барселона», ПСЖ, «Манчестер Юнайтед» билан муваффақият, Швеция терма жамоасидаги етакчилик ва бир қанча совринлар.

    Райола билан узоқ муддатли муносабатлар, шубҳасиз, Ибрагимовичнинг футбол дунёқарашига таъсир ўтказди. Ёш ўз сўзини айта бошлади – швед тобора кўпроқ жароҳат оларди, аммо футболга бўлган муҳаббат доимо устунлик қиларди. Шу тариқа 2017 йилда эҳтимолий нафақа ҳақида ҳеч қандай гап бўлиши ҳам мумкин эмасди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «У яна 5–6 йил ўйнаши мумкин. Мен унинг фаолиятини якунлашига йўл қўймайман, энди у мен учун ишлаши керак. Фарзандларим катта бўлиб қолди, менга пул керак».

    MLS’га («Лос-Анжелес Гэлакси») қилинган саёҳат ҳам Ибрагимовичнинг фаолиятига нуқта қўймади. 39 ёшга келиб, у нафақат футбол ўйнамоқда, балки ўз буюклигини ҳам исботлаш билан биргаликда жамоага натижа олиб келиш истагига ҳам тўла. Ва ниҳоят, Райоланинг таъсири остида бир пайтлар дангасалик ва ҳашаматни севадиган киши ўзида энг кучли фазилатларни шакллантира олди, бу эса унга ҳаётининг бешинчи ўн йиллиги остонасида ҳам футболда навқирон бўлиб қолиш имконини бермоқда.

    «Бизнинг муносабатларимиз жуда яхши. Златан билан биз ақл бовар қилмайдиган саргузаштларни бошдан кечирганмиз. У кўринганидек баджаҳл одам эмас», – дейди Райола Златан ҳақида.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Орадан 10 йил ўтиб «Милан»нинг Скудетто ҳақидаги ўйлари энди утопик бўлиб кўринмаяпти, боиси Стефано Пиоли жамоасида кўп тўсиқларни енгиб ўтган қатъиятли Златан мавжуд. Ва эҳтимол, Златан ушбу потенциал ғалабасини «телбанамо» оғайниси Мино Райолага бағишлайди.

    Манба

    Бошқа мақолалар:

    • Апеннин яримороли жавоҳирлари. Италиянинг айни дамдаги энг қиммат футболчилари ҳақида
    • Криштиану Роналдунинг ҳашаматли саройлари, қимматбаҳо машиналари, шахсий самолёт ва бизнес империяси ҳақида
    • Улар Мессининг тақдирини ҳал қилади. «Барселона» президентлигига кимлар даъвогарлик қилмоқда?
    • Мадрид афсоналари: «Атлетико» тарихидаги энг яхши тўпурарлар

    27.01.2021, 23:53   Изоҳ (0)   25114
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳабиб Нурмагомедов UFC’даги фаолияти давомида қанча маблағ ишлаб топгани ҳисоблаб чиқилди

    27.01.2021, 23:44

    Мората, Эдегор, Гендузи. Топ-5 лигалар клубларида ижара асосида ўйнаётган энг қиммат футболчилар

    27.01.2021, 22:28

    UFC чемпиони Александр Волкановскининг навбатдаги жанги санаси ва рақиби номи маълум бўлди

    27.01.2021, 21:01

    «Реал»нинг яна бир футболчиси ижара асосида «Арсенал»га йўл олди

    27.01.2021, 20:00

    Жорж Сен-Пьер: «Дастин Порье Конорнинг энг кучли қуролига дош бера олди»

    27.01.2021, 19:03

    ФИФА легионерлардан қарздорлиги сабаб бир қатор Ўзбекистон футбол клубларига трансфер тақиқини қўйди

    27.01.2021, 18:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36

    Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади 

    Ўзбекистон | 6 июн, 12:35

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:50

    Инфантино: “Бутун дунёдаги мухлислар Ўзбекистоннинг ЖЧдаги дебютини кутмоқда”

    Спорт | 6 июн, 11:21

    Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Махтумқули Фироғий” фильми Лондондаги кинофестивалда халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.