Сурхондарёда Nexia автомобили велосипед ҳайдовчисини уриб кетди, дея хабар берилди «Ёшлар» телеканалининг «Янги давр» кўрсатувида.
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани «Бешбулоқ» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятига эга 4Р-101 автомобиль йўлининг 2-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Қайд этилишича, Nexia русумли автомобилнинг 25 ёшли ҳайдовчиси велосипед бошқариб кетаётган 20 ёшли йигитни уриб кетган. Оқибатда велосипед ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.
«Велосипед ушлаб турган йўловчини 8 метр қолганда кўрдим. Уни автомобилга ортиб, тез ёрдамга олиб бордим», – дейди ҳайдовчи.
Мазкур ҳолат юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддасининг 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қорақалпоғистонда Howo ва Nexia иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлгани, Тошкентда 4 та автомобиль тўқнашиши оқибатида 5 киши жабрлангани ҳамда Юнусободда йўлнинг музлагани сабаб 6 та автомобиль олдинма-кетин тўқнашиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)