Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хоразмнинг кўплаб ҳудудлари, шу жумладан, вилоят маъмурий маркази бўлган Урганч электр энергияси таъминотисиз қолди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар қилмоқда.

Фото: Хоразм ҳудудий электр тармоқлари корхонаси

Фото: Хоразм ҳудудий электр тармоқлари корхонаси

Аҳолининг нашрга маълум қилишича, соат 23:00 да ҳам электр таъминоти тикланмаган.

Хоразм ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўзининг Telegram каналида узилишлар об-ҳавонинг оғир шароитлари билан боғлиқлигини хабар қилди. Эслатиб ўтамиз, вилоятнинг кўплаб ҳудудларида 21 январь куни қор ёғди ҳамда кучли шамол кузатилди.

Электр таъминотини тиклаш учун корхонанинг барча ходимлари жалб қилинган, дейилади хабарда. Компания канали қутқарув гуруҳлари фаолияти ҳақида фото ва видеоларни нашр этмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳафта охирларига бориб ҳаво кескин совиб, қор ёғиши ҳақида маълум қилинганди. Шу билан бирга, Тошкент ИИББ пойтахтда кучли шамол бўлиши кутилаётгани сабабли аҳолини огоҳлантирди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Европа газ истеъмолини камайтирмоқда
Маҳаллий
Тошкентда ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди (видео)
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги