• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Оёқ-қўлларимни боғлаб қўйиб, зўрлашди». Қувада 19 ёшли қизни уч киши зўрлаб номусига теккани айтилмоқда

    Фарғона вилоятининг Қува туманида коллежнинг учинчи курсида ўқиётган 19 ёшли қиз ўғирлаб кетилгани ва бир ой давомида уч киши томонидан мунтазам зўрлаб келингани айтилмоқда. ИИБ ушбу мурожаатни ўрганиб чиқиб, бунда жиноят аломати йўқ дея жиноят иши қўзғатишни рад этган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири ушбу мурожаатга кўра, Қува туманида бўлиб, зўрлангани айтилган қиз ва унинг ота-онаси ҳамда мутасадди шахслар билан суҳбатлашди.

    Зўрлангани айтилган қиз Р.С.нинг айтишича, у 2020 йилнинг 14 март куни дугонасини кўриш ва бир ҳафта давомида уларнинг уйида қолиш мақсадида Фарғона шаҳрига борган. Шу орада карантин чекловлари жорий этилган ва у дугонасиникида қолишга мажбур бўлган. 25 март куни дугонаси билан кундалик эҳтиёжлари учун зарур нарсаларни сотиб олиш мақсадида яқин орадаги дўконга чиққан. Шунда шахси Р.С.га кейинчалик маълум бўлган Т.С. исмли шахс уларни мажбурлаб машинасига ўтқазиб, олиб кетишга уринган. Қизлардан бири қаршилик кўрсатиб, машинадан тушиб, қочишга улгурган.

    «Дугонам ўша ерда қолиб кетди. Мени мажбурлаб машинада олиб қолди. Қаршилик кўрсатиб, урушсам ҳам қўйиб юбормади. Нима учун бундай қиляпсиз, қаёққа олиб кетяпсиз, дедим. ‘Сен қидирувда экансан, уйингга олиб бориб қўяман’, деганидан кейин бироз хотиржам бўлдим. Қувага келгач, уйимга олиб келмасдан, темир йўл станцияси томондаги ‘дом’га олиб бориб, мажбурлаб ўша уйга олиб кирди. Қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдим, лекин кучим етмади. Қўлларим ва оғзимни боғлаб қўйиб, бир неча марта зўрлади. Устимдан қулфлаб қўйиб, ўша уйда бир ой олиб ўтирди. Ҳар икки кунда мажбурлаб, жинсий алоқада бўларди», — дейди Р.С.

    Қизнинг таъкидлашича, у ерда яна иккита йигит ва бир аёл ҳам бўлган. Т.С. уни қўшниси ва дўсти билан ҳам жинсий алоқа қилишга мажбурлаган. Қиз қаршилик кўрсатса, уриб, кўпчилик бўлиб зўрлаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бу жараён бир ой давом этган. Қизда қочиб кетиш имкони бўлмаган. Сабаби телефонини олиб қўйган. Қизни 2004 йилда туғилган вояга етмаган Д.Ж. билан ҳам жинсий алоқа қилишга мажбурлашган. Т.С. уларнинг уятли ҳолатларини мунтазам видео ва расмга олган. Қизга эса бўлган воқеаларни кимгадир айтса, расмлари ва видеолари интернетда тарқатилиши айтилган ва қўрқитилган.

    2020 йил 25 апрель куни Т.С. қизни ички ишлар бўлимига олиб келиб берган. Уйга қайтган қиз қўрққанидан бўлган воқеаларни ҳеч кимга айтмаган. Орадан тўрт-беш ой ўтгач, уйдагилари унинг ҳомиладор эканини сезиб қолган. Шундан сўнг, қиз бор гапни ота-онасига айтиб берган.

    «Қизим Фарғона шаҳридаги дугонасининг уйига кетган эди. Бирор ҳафталардан кейин дугонаси қўнғироқ қилиб, қизимни иккита йигит мажбурлаб машинага миндириб, олиб кетганини айтди. Кейин биз уни қидиришга тушдик. Ички ишларга мурожаат қилдик. Карантин бўлиб қолди, қизингизни топиш қийин бўляпти, деб анча вақт пайсалга солишди. Бир ой деганда, ички ишлар ходимлари қизимни уйга олиб келиб беришди. Нима бўлганини сўрасак, айтишни хоҳламади. Ҳомиладорлигини билганимиздан кейин ўзимиз сўраб, ҳаммасини билиб олдик. Шундан кейин қизимга ҳеч ким яхши муносабатда бўлмади. Қўни-қўшни, қариндошлар биздан юз ўгиришди. Жаҳл устида қизимни уйдан ҳайдаб юбордим. Орадан бир ой ўтиб, қариндошларимизникидан топиб, уйга олиб келдим. Нима қилай, фарзандим экан, ачиндим. 21 декабрь куни қиз фарзандли бўлди. Бошимизга тушган ишларни душманимга ҳам раво кўрмайман. Ўлиб бўлдик», — дейди қизнинг отаси Х.Т.

    Қизнинг ҳомиладорлиги маълум бўлгач, унинг яқинлари бир неча марта прокуратура ва ички ишлар идораларига, халқ қабулхонасига мурожаат қилган.

    Мазкур мурожаатлар юзасидан 2020 йилнинг 22 октябрида юборилган расмий жавоб хатида таъкидланишича, Р.С.нинг аризаси Қува тумани ИИБнинг терговга қадар текширув бўлими мансабдор шахслари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилган. Мазкур ҳолатда Т.С. ва вояга етмаган Д.Ж.нинг ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлмагани сабабли Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан тўпланган ҳужжатлар юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қизнинг яқинларига оилавий ва фуқаролик низолар бўйича даъво билан тегишли фуқаролик судига, оталикни белгилаш ва турмуш қуриш масаласида ФҲДЁ органларига мурожаат қилиши, шунингдек, ДНК текшируви ўтказиши мумкинлиги тушунтирилган.

    «Ҳамма айбни қизимизга юклашди. Ўзи хоҳлаб шу ишларни қилган экан. Уларга ҳеч қандай чора кўрилмади. Ҳеч нарса бўлмагандек, бемалол юришибди. Ҳали коллежда ўқиётган ўқувчи қизни мажбурлаб олиб кетиб, бир ой хоҳлаган ишини қилишлари жиноят эмасми? Шунча ишни қилганлар жазосини олиши керакми? Қизимнинг ҳаёти барбод бўлди-ку. Коллежни ҳам тугата олмади, дипломсиз қолиб кетди. Бизга уларнинг ҳеч нарсаси керак эмас. Боласини ҳам ўзим боқиб оламан. Фақат айбдорлар жазосини олиши керак», — дейди қизнинг отаси Х.Т.

    Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилоят прокуратураси расмий маълумот берди. Унда таъкидланишича, фуқаро 2001 йилда туғилган Р.С. 2020 йил 22 сентябрда Қува тумани ИИБга мурожаат қилиб, уни 2020 йил 25 март куни фуқаро Т.С. Қува туманидаги кўп қаватли уйларга олиб бориб, вояга этмаган Д.Ж. ва С.К.лар билан бирга бир ой давомида асоссиз ушлаб турганини, зўрлик ишлатиб номусига текканини билдирган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Мурожаат юзасидан Қува тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, С.Р.нинг зўрлик ишлатиб номусига тегилгани, олиб кетилгани ва асоссиз ушлаб турилгани ҳақидаги важлари экспертиза хулосаси, тушунтириш хатлари ва иш юзасидан тўпланган бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топмаган. Қува тумани ИИБ томонидан 2020 йил 12 декабрда жиноят иши қўзғатиш рад қилинган. Ўрганиш давомида текширув жараёнини бевосита назорат қилган Қува тумани прокуратураси ходимлари хатти-ҳаракатларида қонун бузилиши ҳолати аниқланмаган», — дейилади прокуратура ахборотида.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири қиз яшаган маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари билан ҳам суҳбатлашди. МФЙ раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Саида Ботирова Р.С. 2020 йил январь ойида ҳам уйидан рухсатсиз чиқиб кетиб, анча вақт топилмаганини, сўнг олиб келиниб, далолатнома тузилгани-ю, отасидан тилхат ёздириб олинганини маълум қилди. Айтилишича, қиз фарзандли бўлганда ҳам дори-дармонлари МФЙ масъуллари томонидан олиб берилган. Унинг оиласига, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари ва пул ҳам берилган.

    21.01.2021, 09:45   Изоҳ (0)   235365
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШнинг диний эркинлик масалалари билан шуғулланувчи махсус элчиси Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашди

    21.01.2021, 09:40

    Ўзбекистонда 2020 йилда озодликдан маҳрум этилганлар сони маълум қилинди

    21.01.2021, 09:25

    Тошкент шаҳар ИИББда тайинловлар амалга оширилди

    21.01.2021, 08:41

    Сергелида 40 ёшли эркакни ярим тунда калтаклаган шахслар қўлга олинди

    21.01.2021, 08:11

    Ўзбекистон ТИВ Қирғизистонга борувчи фуқароларни мамлакатга киришда қўшимча талаблар қўйилгани сабаб огоҳлантирди

    21.01.2021, 07:42

    «Ўзметкомбинат»га янги бошқарув раиси тайинланди

    21.01.2021, 07:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.