• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Уйқучанликнинг кучайишига олиб келувчи 6 та сабаб

    Ҳар қиш мавсумида чарчоқнинг кучайиши оқибатида кўпроқ ухлаш истаги пайдо бўлади. Аммо бунинг вақти-вақти билан пайдо бўлиш сабаби нимада?

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Нега доим уйқу келади? Қиш бўлгани учунми? Совуқлиги туфайлими? Ёки кун қисқалиги учунми? Бу энг кўп бериладиган саволлар эди. Баъзан эса доимий уйқучанлик сабабини дарҳол аниқлаб бўлмайди. Бундай ҳолларда шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Европа тиббиёт маркази эндокринологи Георгий Мсхалая бу борада ўз фикриларини маълум қилди.

    Уйқусизликнинг кучайиши натижасида беморларнинг эндокринолог, терапевт ва психиатрга мурожаат қилиши кўпаймоқда. Бу аломатлар гормонал касаллик, турли элементлар етишмаслиги ва психологик муаммоларга асосланган бўлиши мумкин. Касалликни янада яхши аниқлаш учун кўп қиррали ташхис қўйиш керак. Шифокорлар шундагина уйқучанликнинг асосий сабабини аниқлайди ва уни бартараф этиш учун тегишли тавсиялар беради.

    Уйқуда хуррак отиш

    Уйқу бузилишининг сабабларидан бири хуррак отиш билан боғлиқ бўлиб, у бир неча ёки ўнлаб сония давом этиши мумкин. Бундай вақтда нафасни ушлаб туриш қондаги карбонат ангидрид концентрациясининг ошишига олиб келади, шу сабабли одам эрталаб чарчоқ ва уйқучанликни ҳис қилади. Узоқ вақт давомида хуррак уйқу апноэсини келтириб чиқаради ва бу юрак-қон томир касалликларининг ривожланиш хавфини оширади. Ушбу ҳолат кўпинча ортиқча вазнга эга инсонларда кузатилади. Бунинг олдини олиш учун неврологнинг кўригидан ўтиш керак.

    Гормонал мувозанатнинг бузилиши

    Уйқучанликнинг кучайиши танадаги гормонал касалликларнинг натижаси бўлиши мумкин. Улар орасида қалқонсимон без гормонлари ва жинсий гормонлар етишмовчилиги тез-тез учрайди. Таҳлилларни малакали лабораторияда ўтказиш жуда муҳимдир, чунки уларнинг баъзилари кўрсаткичларни 1,5-2 баравар ошириб юборишади. Бундай натижаларни олган шифокорлар нотўғри даволаш ишларини бошлаб юборади.

    D витамини танқислиги

    D витамини танқислигини ҳозирда коронавирус билан боғлиқ деб билишади. Аммо D витамини борасидаги ушбу қараш ҳақида далиллар бўлмасада, унинг уйқучанлик билан алоқаси илмий жиҳатдан исботланган. Ҳақиқат шундаки, D витаминининг 70 фоизи терининг очиқ жойларида ультрабинафша нурлари таъсирида ҳосил бўлади. Агар қуёшли кунлар оз бўлса, унда витамин етишмаслиги кузатилади. Шунинг учун танқисликни махсус витамин-дорилар билан тўлдириш тавсия этилади.

    Темир моддаси танқислиги

    Уйқучанликнинг яна бир сабаби − темир танқислиги бўлиши мумкин. Кўпинча бу қизларда учрайди, бу овқатланишнинг ўзига хос хусусиятлари ва темирнинг камайиши, шунингдек, гинекологик ва гастроэнтерологик сабаблар билан боғлиқ. Шу сабабли ошқозон-ичак трактида полип ва эрозия мавжудлигини аниқлаган ҳолда, ушбу муаммони гинеколог ҳамда гастроэнтерологлар билан биргаликда ҳал қилиш яхшироқдир.

    Мелатонин етишмаслиги

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Уйқучанликнинг асосий сабаблари тўғрисидаги суҳбатда мелатонин ҳақида эсламаслик мумкин эмас. Мелатонин етишмаслиги уйқунинг ортишига олиб келиши мумкин. Бунинг учун деразаларга қора парда тутиш, ётоқ лампаларини ёқмаслик зарур. Уйқудан 2 соат аввал телевизор, планшет каби нур чиқарувчи қурилмалардан фойдаланмаслик тавсия этилади. Кичик сайрлар ҳам уйқуни меъёрлаштиришга ёрдам беради.

    Асаб касалликлари

    Энг оғир ҳолатлар инсон миясида доимий салбий фикрлар айланиши натижасида юзага келади. Бу эса тушкунлик, ташвиш кучайиши натижасида бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда психотерапевтнинг маслаҳати зарур.

    Мавзуга доир:

    • «Батарея ўтирди»: Инсон қувватини ўғирлайдиган 5 одат
    • Уйқусизликда самарали ёрдам берувчи 10 та маслаҳат
    • Кайфият ёмонлашиши билан намоён бўладиган 5 касаллик
    • Олимлар фаст-фуднинг ўсмирлар уйқуси ва хотирасига салбий таъсир кўрсатишини аниқлади

    18.01.2021, 09:54   Изоҳ (0)   66220
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Икки карра ҳимоя ёки ноқулайлик: Бирданига иккита ниқоб тақиш керакми?

    17.01.2021, 15:42

    B12 витамини етишмаслигининг кўзга ташланмайдиган белгиси маълум бўлди

    16.01.2021, 19:44

    Киви мавсуми: Ушбу мева иммунитетга қандай таъсир қилади?

    16.01.2021, 15:45

    Вирусларга қарши курашади, иммунитетни мустаҳкамлайди: Совуқ мавсумда истеъмол қилиш керак бўлган 5 маҳсулот

    15.01.2021, 21:25

    Руҳиятга билинарсиз тарзда салбий таъсир ўтказувчи 5 одат

    15.01.2021, 15:46

    Вазн ортишига сабаб бўладиган саломатликдаги 5 муаммо

    15.01.2021, 14:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда бешта олийгоҳга киролмаган талабгор олтинчисига қабул қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 8 август, 16:48

    Энди олийгоҳлар давлатдан тўпланган балларига қараб пул олади

    Ўзбекистон | 8 август, 16:41

    Биргина реклама пулига пойтахтдан квартира: машҳурлар ижтимоий тармоқлардан қанча даромад олади?

    Лайфстайл | 8 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 8 август, 16:16

    Олтинга бурканган қаср: Трамп Оқ уйга қандай ўзгартиришлар киритди? (фото)

    Дунё | 8 август, 16:00

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.