• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Улғайгани, Дастин Порье билан жангга тайёргарлик жараёнлари, чемпионлик камари ва Ҳабиб Нурмагомедов ҳақида Конор Макгрегор интервьюси

    Конор Макгрегор ва Дастин Порье ўртасида 24 январь куни Абу-Дабидаги «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтадиган реванш жанги UFC’нинг 2021 йилдаги илк турнирининг асосий беллашуви бўлади. Ирландиялик жангчи бугунги кунга келиб, бир қанча интервьюлар беришга улгурди, аммо улардан энг мазмунлисини (Конорнинг ўзига тегишли бўлган нашр) The MacLife уюштирди. Унда Макгрегор машғулот жараёнлари, Порье билан биринчи жанги ва, албатта, Ҳабиб Нурмагомедов ҳақида гапирди. Қуйида ушбу интервьюнинг энг муҳим жойлари ҳавола этилади.

    — Машғулотларингиз қандай ўтди?

    — Мен имкон қадар ўзимни асрашга ҳаракат қилдим. Жамоам, мураббийлар ва спарринг-шерикларни ўз ичига олган тайёргарлик жуда зўр ўтди. Биз қаттиқ ишладик, лагер қийин ўтди. Биз ҳамма нарсага тайёрмиз ва мен ўз меҳнатим натижасини кўрсатишни ҳамда бутун дунёга ўз миллатимни яна бир бор эслатиб қўйишни орзиқиб кутяпман.

    — Ҳозир қаердасиз?

    — Дубайдаман. Биз бу ерга эртароқ келганмиз, «Жангчилар ороли»га йўл олишдан олдин бу ерда ишларимиз бор. Дубайда яна бир неча кун қоламиз, шундан сўнг оролга («Жангчилар ороли») жўнаймиз. Айни пайтда биз 48 соатлик изоляцияга олинганмиз (интервью 14 январь куни уюштирилган), бу зарурий чора. Биз меҳмонхонада ўтирибмиз. Яқинда менга машғулот учун керак бўлган анжомлар олиб келишади. Изоляция ҳолатида ҳам машқ қилишингиз керак. Абу-Дабини тезроқ кўришни истайман, Дубай мени аллақачон ҳайратлантириб бўлган. Чиройли жой, бу ернинг одамлари ажойиб.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    2020 йил мен учун жуда яхши йил бўлди: энг йирик трансляция савдоси, тўлиб-тошган стадион, оқшомнинг асосий жангидаги энг тезкор нокаут. Мен бу ишни 40 сонияда бажардим. Курашмоқчиман, чунки бу менинг юрагимда. Ижобий нарсаларга эътибор қаратмоқчиман, чунки шундоқ ҳам атрофда жуда кўп салбий нарсалар мавжуд. Мусобақалашишга, ёнишга ва ўз ишимни максимал даражада бажаришга ҳаракат қиламан. Буларнинг барчаси кундалик ҳаёт, соғлиқни сақлаш, бизнес ва ҳоказоларда ишлайди. Мусобақалашсам ичимда бир нарса ёнади. Деярли бутун йил давомида жангсиз ўтиришга мажбур бўлганимдан ранжидим. Шунга қарамай, ўша йилни ортда қолдирганимдан хурсандман. Ва энди 2021 йил, мен яна йилни бошламоқдаман. Рақиблар жуда кўп, Дастин Порьени ҳисобдан чиқарганим йўқ, ҳеч қачон бундай қилмаганман. Бу йил учун катта режаларимиз бор.

    — Сиз Порье билан аввал ҳам жанг қилгансиз. Биринчи жангдан нималарни эслай оласиз? Ўша вақтларда сизни энди етишиб чиқаётган юлдуз деб аташганди.

    — Ўша вақтни яхши эслайман. Дастин ярим енгил вазн тоифаси рейтингида бешинчи ва ҳар доимгидек энг юқори кўрсаткичлари эга эди. У чемпион бўлиш учун ўсаётганди. У Гэтжини тўхтатганда ўзининг савиясини тасдиқлади. Шунингдек, Порье Ҳукерни ҳам мағлуб этган. У феноменал жангчи ва мен у билан имкон қадар тезроқ жанг қилмоқчиман. Биринчи жангимизданоқ, мен ҳаракатларга чуқур кириб бордим, вазиятдан завқ олдим. Ўшанда илк бор Лас-Вегасга келгандим, Madison Square Garden’да ҳамма учун очиқ бўлган матбуот анжумани бўлиб ўтганди. Ҳатто ўша пайтдаги кўк рангли костюмим ва туфлимни ҳам эслайман. Мен Дастинни ўша пайтдаги каби ҳурмат қиламан. Лекин биз ўйин элементига муҳтожмиз. Бу — бизнес. Унинг ва менинг ўзига хос маҳорат тўпламимиз бор ва биз уларни кўрсатамиз.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    — Биринчи жангда сизлар ёш безори эдингиз.

    — Ҳозир иккаламиз ҳам ота бўлганмиз.

    — Ҳа. Эндиликда сиз унга зарар етказиш ўрнига унинг хайриясига ҳисса қўшмоқдасиз, ҳурмат кўрсатмоқдамиз. Сизнинг эволюциянгизни ҳам жангчи, ҳам инсон сифатида кўриш жуда қизиқарли. Буни ҳис қиляпсизми?

    — Бу ишларни катталар қилади, биз аллақачон улғайиб бўлдик. Мен Дастин ва унинг рафиқаси хайрия ишларини йўлга қўйгани ҳақида хабар топдим. Бунда иштирок этиш имкониятим борлигидан хурсандман. Улар болалар учун спорт зали очмоқчи эканликларини айтди. Мен бундан жуда хурсандман. Муваффақиятга эришсин. Бунинг учун биз ишлашимиз, дунёга бизга берганини қайтаришимиз керак. Бу ҳар бир инсон учун асосий мақсад. Улғайганимдан сўнг мен бу саволларга яна-да кўпроқ сингиб кета бошладим ва ўзимни шу ерда топган инсон сифатида масъулиятим катта эканлигини тушуна бошладим. Мен октагонни Дастин билан бўлишганимдан шодман, бизнинг дунёга қарашларимиз бир хил. Яхши кураш бўлади. Серроне билан бўлган жангдаги каби қон тўкилади, аммо у ёмон бўлмайди.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — Қон ҳақида гапирганингиз кулгили. Дастин яқинда берган интервьюсида иккалангиз ҳам биринчи раунддан кейин қонга ботишингизни исташини, шиддатли жанг кўрмоқчилигини айтди. Аммо сиз уни 60 сонияда нокаут қилишингиз ҳақида гапиргандингиз. Қай бири тўғри?

    — Ҳар доим ҳақ бўлган киши бу Порье билан биринчи жангдан кейин туғилган фолбин Макдир. Дастин кучли спортчи. Мен у билан жанг қилишдан хурсанд бўлардим, бунга тайёрман. Дастлабки 60 сонияда зарбалар йўллайман, агар Дастин уларга туриб беролса, бундан ҳам қаттиқроқ зарба бераман.

    — Сиз енгил вазнга қайтмоқдасиз. Оғирлик кўрсатиш жараёни қандай кечди? Суратда худди фитнес-моделга ўхшайсиз.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — Мен кўркам ва бақувватман. Жуда кўп куч сарфланган ажойиб формага келдим. Оғирлик қилиш ҳар доим ҳам қийин, аммо агар сиз бунга чин дилдан берилсангиз, унчалик мураккаб бўлмайди. Улар осонлашади. Айнан шу нарса мен учун ишлайди. Бизнинг жамоамизда ҳамма нарса ҳисоблаб чиқилган. Ҳозирда танам енгил вазнга қайтмоқда, куч-қувватга тўлганман. Кунига бир марта машқ қилишга ўтмоқдаман. Вазним нормал ҳолатда, куч-қувватга тўлганман. Мен жуда зўр иш қилдим ва мукофотимни тортиб олишга тайёрман.

    — MMA ҳақида гап кетганда дивизионнинг «фили» Ҳабиб Нурмагомедовни эсламасликнинг имкони йўқ. Ҳатто Дэйна Уайт (UFC президенти) ҳам унинг қайтиши мумкинлигини билмайди.

    — Ҳа, у худди филга ўхшайди. Айни пайтда у маза қилиб завқланаётган кичкина семиз фил. Ўйлайманки, у сўнгги жанг олдидан оғрилик қилмаган. Ахир у тарозида жуда шубҳали ишларни қилди. Аммо бундай вазиятда қандай қилиб кетиш мумкин? Бу мен учун аҳмоқлик. У яна кўплаб чиройли жангларни ўтказиши мумкин эди. Тони Фергюсон билан бўлган жангдаги вазиятни эсласангиз ҳам. Қайси ҳолатда бўлишининг аҳамияти йўқ, аммо жанг бўлиши керак. У жангдан қочиб юрадигандек туюлади. Бу унинг ишидир. У кетишга қарор қилганида ҳайрон қолмадим. У кетди, биз эса олдинга юришда давом этамиз.

    — Дастин билан UFC чемпионлиги учун жанг қилишингиз керакми?

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    — Ўйлашимча, ҳа. Аммо Дэйна камарни беради деб ҳам ўйламайман. Лекин мен уни тушунаман. Биз учун бу камарлар нима беради? Мен мусобақага чиройли жанглар учун келдим. Камарлар эса ўз-ўзидан пайдо бўлади. Гарчи ушбу қарама-қаршиликдаёқ камарни кўришни хоҳлаётганимни яширмасам ҳам, лекин кейинги жангда шундай бўлади деб ўйлайман. Аммо уни олиб қочган одам (Ҳабиб Нурмагомедов) туфайли ҳамма нарса чалкашиб кетган. UFC унга ўйлаш учун вақт беришга қарор қилди. Ўтмишда қатнашган барча сиёсий баҳсларим менга қизиқ эмас. Бу мени секинлаштиради. Енгил вазн ҳам ярим енгил вазн тоифасида қилган ишимни қилмоқчиман. Енгил вазн тоифасида кўплаб яхши жангчилар бор, лекин мен улардан бир бош устунман. Мен буни исботламоқчиман. Ҳозир турли чемпионлардан, масалан, бокс бўйича кўплаб таклифлар бор. Шунингдек, биз Дэйна Уайт билан Нейт Диасни яна енгил вазн тоифасига қайтариш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз. Мен у билан яна жанг қилишни истардим. Камар билан боғлиқ вазият қандай бўлишидан қатъи назар биз жанг қиламиз.

    — Аввалроқ сиз Эдди Альварес ва Дональд Серроне билан бўлган жангларда ўзингиз акс эттирилган суратлар коллажини жойлаштирдингиз ва ҳозир аввалги версияларингизни бемалол мағлуб этишингизни айтдингиз. Буни қандай қилдингиз?

    — Ҳозир мен тезроқ, аниқроқ ва руҳий жиҳатдан кучлироқман, кўпроқ тайёрман. Бори шу. Фақат олдинга интиладиган одамман. Ҳозир ўзимни айнан шундай ҳис қиляпман. Бундай ҳолатда бўлиш ёқимли. Бу ҳолатга келиш осон бўлмаган, кўп ишлар қилинди. Лекин мен бу ҳолатга шунчаки келиб қолмадим. Ишонаманки, ҳали потенциалимнинг ярмига ҳам эришмаганман. Ишлашда давом этамиз.

    Мавзуга доир: Қашшоқликдан юлдузликкача. Конор Макгрегорнинг қандай қилиб миллионерга айлангани ҳақида

    17.01.2021, 12:41   Изоҳ (0)   34828
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оқсаётган «Реал»: Зидан жамоасини ким кучайтира олади?

    17.01.2021, 10:07

    Лига 1. ПСЖ Почеттиносиз кечган ўйинда қийин ғалабага эришди

    17.01.2021, 07:26

    UFC. Макс Ҳоллоуэй Келвин Каттардан устун келди, асосий карднинг 3 та жанги 1-раунддаёқ якунланди

    17.01.2021, 04:23

    АПЛ. «Челси» Лондон дербисида камчилик қолган рақибини таслим этди ва муваффақиятсиз сериясига нуқта қўйди

    17.01.2021, 00:41

    Макс Ҳоллоуэй Келвин Каттарга қарши. Бугун тунда UFC 2021 йилдаги илк мусобақасини ўтказади

    16.01.2021, 22:48

    Бундеслига. «Боруссия Д» сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб этолмади, «Лейпциг» ҳам очко йўқотди

    16.01.2021, 22:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    IFFHS: Барча даврларнинг энг зўр 10 нафар футболчиси номи маълум бўлди (топ-10)

    Спорт | 18 май, 18:10

    Жефф Безоснинг қаллиғи Парижда дабдабали қиз базмини ўтказди

    Лайфстайл | 18 май, 17:55

    Хитой компанияси Сурхондарёда автомобиль заводи қуришни таклиф қилди

    Ўзбекистон | 18 май, 17:25

    “Манчестер Сити” иккита футболчи учун салкам 185 миллион евро сарфлашга тайёр

    Спорт | 18 май, 16:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.