Ўзбекистон Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонаси раҳбари Ғуломжон Бобораҳимов 65 ёшида вафот этди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Фото: Фарғона вилоят Халқ қабулхонаси

Марҳум Ғуломжон Бобораҳимов 1956 йил 27 март куни Фарғона туманида туғилган бўлиб, истеъфодаги полковник, узоқ вақт давомида ички ишлар идораларида турли лавозимларда меҳнат қилган.

Таъкидланишича, у 2020 йил 18 февраль куни Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси раҳбари лавозимига тайинланган. Ундан аввал эса Фарғона шаҳар Халқ қабулхонаси мудири лавозимида ишлаган.