Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12305.17
    • RUB 131.98
    • EUR 13278.51
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      -0°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Шавкат Мирзиёев машинасозлик тармоғини трансформация қилиш ва соҳада рақобатни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

    13.01.2021, 21:41 17059

    Шавкат Мирзиёев 13 январь куни машинасозлик тармоғини трансформация қилиш ва соҳада рақобатни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, мазкур тармоқ мамлакат иқтисодиётининг етакчи йўналишларидан бўлиб, саноатдаги улуши 11 фоизни ташкил қилади. Шу билан бирга, ҳисоб-китобларга кўра, ушбу соҳада ишлаб чиқаришни бир неча баробар ошириш имконияти бор.

    Таъкидланишича, бугунги кунда бир қатор компаниялар Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва инвестициялар олиб кириш истагини билдирмоқда.

    Шу боис давлат раҳбари локализация даражасидан келиб чиқиб, ишлаб чиқарувчилар учун бир хил шароитлар жорий этиш бўйича кўрсатма берди. Бунда автомобилларни саноат усулида йиғиш, йилига 50-60 мингта ҳамёнбоп автомашина ва электромобиллар ишлаб чиқаришга инвестиция киритиш зарурлиги таъкидланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маълум қилинишича, 2021 йилда Хоразмда кузов деталларини тайёрлаш корхонаси, Андижонда 4 та, Навоий вилоятида 2 та маҳаллийлаштириш лойиҳалари ишга туширилади. Кооперация платформаси доирасида 122 та хусусий корхона иштирокида яна 80 та деталь ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилади.

    Мамлакатда барча давлат корхоналарини ислоҳ қилиш дастури амалга оширилмоқда. Йиғилишда шу масалага эътибор қаратилиб, хорижий мутахассислар иштирокида «Ўзавтосаноат» фаолиятини трансформация қилиш офисини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди. Ушбу жараёнларда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги етакчи бўлиб, ишларни мувофиқлаштиради.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бундан ташқари, 1 июлга қадар тармоқ таркибидаги 40 та корхонани трансформация қилиш бошланади. Тармоқда рақобат муҳитини ривожлантириш учун компания таркибидаги эҳтиёт ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарадиган 23 та корхонани хусусийлаштиришга тайёрлаш лозимлиги қайд этилди. «Ўзавтосаноат»нинг асосий фаолиятига боғлиқ бўлмаган 14 та ташкилотдаги улушларини сотувга чиқариш вазифаси юклатилди.

    Йиғилишда қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ислоҳ қилиш масаласи ҳам атрофлича муҳокама этилди. Тармоқда иқтисодий самарадорликни ошириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича вазифалар белгиланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мутасаддиларга корхоналарнинг бўш ер майдонларини оптималлаштириш, техникалар таннархини 30 фоизгача тушириш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Ҳамёнбоп техникалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, 2021 йил якунигача уларнинг локализациясини 30 фоизга, келгуси йилда эса камида 45 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда белгиланган вазифалар юзасидан мутасаддилар ахборот берди.

    Аввалроқ Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтгани ҳамда Президент инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишгани ҳақида хабар берилганди.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    × Lightbox Image

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Яқин Шарқда зудлик билан ўт очишни тўхтатиш бўйича чақириқларни қўллаб-қувватламади

    Бугун, 23:15

    “Шу ишни ўзига касб қилиб олганлар ҳам бор” — Бандихон ҳокими боқимандалик ҳақида 

    Бугун, 23:05

    Ўзбекистонлик 400 нафар ҳамшира Германия клиникаларида ишлаш учун юборилади

    Бугун, 23:00

    Ёқиб юборилган шайтон, рейдда ҳалок бўлган фаластинликлар, фирибгарликда айбланаётган собиқ президент — 8 декабрь суратлари

    Бугун, 22:45

    Португалия президенти ҳукуматни истеъфога чиқарди

    Бугун, 22:42

    Гутерриш: “ҲАМАСнинг шафқатсизлиги барча фаластинликларни жазолаш учун асос эмас”

    Бугун, 22:30

    Йил бошидан буён 94 нафар журналист ўлдирилди, 400 га яқини қамоқда

    Бугун, 22:22

    Карло Анчелотти 500 миллион евро маош учун Саудия клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида: “Мен у ерга пиёда борган бўлардим”

    Бугун, 22:13

    Қозоғистон аҳолиси 20 миллионга етди: бу мамлакатга қандай имкониятлар тақдим этади?

    Бугун, 21:50

    Туркманистон Эрон орқали Туркияга газ етказиб бермоқчи 

    Бугун, 21:15

    Тавсия этамиз

    Руҳий хаста ота-онасига қараётган бемор йигит халқдан ёрдам сўрамоқда (видео)

    11:00 / 08.12.2023

    Полиция отиб ўлдирган талаба қиз, АҚШ-Мексика чегарасидаги мигрантлар, Даккадаги тирбандлик — 7 декабрь суратлари

    23:00 / 07.12.2023

    Ёқиб юборилган шайтон, рейдда ҳалок бўлган фаластинликлар, фирибгарликда айбланаётган собиқ президент — 8 декабрь суратлари

    22:00 / 08.12.2023

    “Zo‘rTV” журналисти ва операторини калтаклаган зўравонга ҳукм ўқилди (видео)

    17:00 / 06.12.2023
    Daryo

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.