Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12190.01
    • RUB 126.91
    • EUR 12987.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +13°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Спорт

    Шахмат федерацияси «олтин балиқча» эмас. Ўзбекистон шахмат федерацияси Жавоҳир Синдоровнинг интервьюсига муносабат билдирди

    12.01.2021, 22:55 55420

    Ўзбекистон шахмат федерацияси «Дарё»да эълон қилинган ўзбекистонлик энг ёш гроссмейстер Жавоҳир Синдоров билан интервьюга (сарлавҳаси: «Агар шу кетишда давом этса мен ҳам шахмат федерациямни ўзгартираман». Ўзбекистон тарихидаги энг ёш гроссмейстер Жавоҳир Синдоров тушунарсиз тақиқлар ва федерациянинг эътиборсизлиги ҳақида) расмий муносабат билдирди.

    https://www.facebook.com/1945874138959416/videos/2921339631483001/

    Федерация бош котиби Суннатулло Бозорбоев интервьюда сўзга олинган айрим маълумотларга шарҳ бериб ўтган.

    Сўз бошида бош котиб федерация жамоат ташкилоти экани ва катта харажатлар унинг имконияти даражасида эмаслигини таъкидлади.

    Биринчи навбатда шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, Ўзбекистон шахмат федерацияси — бу жамоат ташкилоти, «олтин балиқча» эмас! Биз ҳомийлик маблағлари асосида ўзимизнинг фаолиятимизни юритамиз. Биз шахматчиларимизни ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Моддий имкониятларимиздан келиб чиқиб, албатта.

    Ўзбекистон терма жамоаси 2018 йилги ўсмирлар ўртасидаги шахмат Олимпиадасида биринчи ўринни эгаллаганидан кейин беш нафар терма жамоа аъзосидан фақат уч нафарига автомобиль топширилиши борасида ҳам маълумот бериб ўтилган. Бозорбоевнинг таъкидлашича, Синдоров мусобақада ўз имконияти даражасидан паст натижа кўрсатгани ва мураббийларнинг тавсиясига кўра олдиндан ваъда қилинган автомобиллар яхшироқ натижа қайд этган уч шахматчига берилганини айтди. Жавоҳирнинг тақдирлаш маросимига нима сабабдан чақирилмаганига эса тўхталиб ўтилмаган.

    Мавзуга доир: Шахмат бўйича Бутунжаҳон Олимпиадаси чемпионларига Президент совғаси — Spark автомобиллари совға қилинди

    Автомобилдан қуруқ қолгани ҳақидаги фикрларига тўхталсак. Шахмат федерациясининг моддий имконияти қайсидир шахматчига автомашина ёки хонадон совға қилиш даражасида эмас. Биз ҳар бир шахматчига натижасига қараб имкон даражасида пул беришга тайёрмиз. Биз ҳар бир натижани федерация раҳбарияти ва Спорт вазирлигига тақдим этамиз. Уларни қай тариқа тақдирлаш эса шахмат федерацияси президенти ёки бошқа ҳомий ташкилотлар қарорига асосан белгиланади.

    2018 йил Туркия бўлиб ўтган Олимпиададан аввал Ижроқўм йиғилиши бўлган. Унда терма жамоа аъзолари кучли учликдан жой ола билса қай тариқа мукофотланиши муҳокама қилинган. Ўшанда биз учта Spark автомобили бериш эҳтимолимиз борлиги маълум қилганмиз. Бу шахмат федерацияси президенти томонидан билдирилган таклиф бўлган. Спортчиларнинг яхши натижалари ва шахсий кўрсаткичлари асосида бу автомобилларни қай тариқа тақсимлаш масаласи ҳам киритиб кетилган. Барчаси мураббийлар тавсиясига асосан тақсимланган. Унда спортчиларнинг натижаси инобатга олинган. Мисол учун Жавоҳир ўша мусобақада ўз имкониятларидан паст натижа кўрсатган, қолганлар эса ўз имкониятидан кўпроқ натижа қайд этган. Шу сабаб уларга Spark автомобили совға қилинди. Шу билан бирга автомобилнинг қўшимча тўловлари федерация томонидан қоплаб берилди, гарчи бу бизнинг ваколатимизга кирмаса ҳам.

    Фото: FIDE

    Фото: FIDE
    Мутасадди моддий ёрдам борасидаги масалага қўшимча сифатида қатор мусобақалардан кейин қанча мукофот пули берилганини санаб ўтди. Бироқ Бозорбоев айтганидек интервьюда Синдоров томонидан «федерация бир тийин ҳам бермади» деган жума ишлатилмаганди.
    Синдоров «федерация менга бир тийин ҳам бермади» деган масалани кўтарган. Ваҳоланки, 2018 йилги Олимпиададан қайтиб келинган куннинг эртаси куниёқ матбуот анжумани ўтказиб, Жавоҳирга 4 миллион сўм миқдорида мукофот пули ажратилган. 2019 йилги Олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллаганидан сўнг умумжамоа ҳисобда 12 миллион сўм, шахсий натижасига кўра эса 4 миллион сўм мукофот пули берилган. Буларни «бир тийин ҳам олмадим» деган гапига нисбатан келтирмоқдаман.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Бозорбоев шахматчининг чет эл сафарлари Жавоҳирнинг ўзи айтганидек оиласининг ҳисобидан эмас, балки, федерация тавсиясига кўра Болалар ва ўсмирлар шахмат мактаби ҳисобидан қопланганини таъкидлаб ўтди. Мутасадди айтган ва Синдоровнинг харажатлари қоплаб берилган 18 мусобақа 2016—2018 йиллардан ўтказилган (буни илова қилинган ҳужжатлардан кўриш мумкин). Бу маълумотдан келиб чиқиб, 2018 йилнинг апрелидан кейинги мусобақалар ҳақиқатда Синдоровнинг ўзи ҳисобидан қопланганини англаш мумкин. Жавоҳир гроссмейстерлик унвонини 2018 йилнинг октябрида қўлга киритган.

    Маълумот учун, Болалар ва ўсмирлар шахмат мактаби (Халқаро шахмат академияси) 2018 йилга қадар федерация тасарруфида бўлмаган. 2018 йилги Президент қароридан кейин бу ташкилот федерация тасарруфига ўтган. (батафсил)

    Шахмат федерациясининг тавиясига биноан халқаро шахмат академияси (аввалги номи: Болалар ва ўсмирлар шахмат мактаби) имкониятидан келиб чиқиб, академия ҳисобидан Синдоров 18 та мусобақага юборилган. Айнан шу ташкилот ҳисобидан, ўзининг ҳисобидан эмас. Рўйхати турибди, ҳар қандай ваколатли ташкилотга буни кўрсатиб, исботлаб беришга тайёрмиз. Ҳар бир мусобақага ўртача ҳисобда 1,5 минг доллардан ҳисобласак, 18 та мусобақа учун қанча маблағ ажратилганини билиш қийин эмас. Бу ўша «бир тийин бермаган» федерациянинг ўз имконияти доирасида кўрсатган хизмати.

    Федерация тақдим этган ҳужжат

    Федерация тақдим этган ҳужжат

    Шунингдек, мутасадди федерация томонидан Синдоров ва унинг оиласига ҳеч қандай босим бўлмаганини таъкидлаган.

    Шахмат федерацияси Синдоровлар оиласи ва ака-ука шахматчиларни қўллаб-қувватлашга тайёр. Унинг интервьюсида таъкидлаб ўтилган, турли хил босимлар, тазйиқлар ҳеч қачон федерация томонидан амалга оширилмаган. Унинг оиласи, ўзи ва укасига ҳеч қандай босим ёки тўсиқлар бўлмаган. Биз ҳар доим қандайдир муаммо туғиладиган бўлса, бизга мурожаат қилишлари мумкинлиги ҳақида айтганмиз. Ваҳоланки, бизга мурожаат қилмай туриб, ОАВ орқали турли бўҳтон ва асоссиз гапларни тарқатиш ҳам қайсидир маънода жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

    Сўзимнинг якунида биз Синдоровлар оиласининг натижаларини эътироф этган ҳолда, уларни ҳамма вақт қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.

    Суннатулло Бозорбоев, Шахмат федерацияси бош котиби

    Жавоҳир Синдоров — 2005 йилнинг 8 декабрида Тошкент шаҳрида туғилган. Жавоҳир уч карра Ўзбекистон чемпиони, олти карра Осиё чемпиони ва беш карра Жаҳон чемпиони. У 2018 йилда учта гроссмейстерлик шартларини бажариб, жаҳон тарихидаги иккинчи энг ёш (12 ёш 10 ойлик 8 кунлик) шахматчига айланган. Кейинчалик Жавоҳирнинг рекордини ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу (12 ёш 7 ойлик 17 кунлик) янгилади. Айни дамда Синдоров дунё шахмати тарихидаги учинчи рақамли энг ёш халқаро гроссмейстер бўлиб турибди.

    Мавзуга доир:

    • Равшан Эрматов Гулруҳбегим Тоҳиржонова иши ҳақида: «Вазирликда бу масалани муҳокама қиляпмиз»
    • Азиз Абдуҳакимов: «Шахмат федерацияси фаолияти чуқур ўрганилмоқда, у ерда тегишли ўзгаришлар бўлади»
    Аввалроқ ўзбекистонлик шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШнинг Миссури университети жамоасида дона сураётгани ва энди халқаро мусобақаларда АҚШ номидан қатнашиши маълум бўлганди. Кейинчалик блогер Азиза Умарова шахматчилар оиласи ва федерация ўртасидаги совуқ муносабат ҳақида мақола эълон қилди. Бунга жавобан федерация раддия билдирди. Федерация ушбу хабарлар фонида ОАВда эълон қилинган мақолаларни бир ёқлама деб баҳолаган. Шунингдек, терма жамоадан чиқиб кетиш фикри спортчининг ўзига тегишли экани ва бунда бошқаларни айбдор қилиш мумкин эмаслиги таъкидланган. Кейинроқ опа-сингил шахматчилар Нафиса Мўминова ва Хулкар Тоҳиржонова Шахмат федерациясининг раддиясига муносабат билдириб, «Шахмат федерацияси устимиздан мағзава ағдарди» деганди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АПЛ. “Манчестер Сити” ўзида “Ноттингем Форест”ни мағлуб этди, “Манчестер Юнайтед” сафарда минимал ҳисобда ғалаба қозонди (видео)

    Бугун, 02:15

    А Серия. “Милан” Верона клуби устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди, “Ювентус” 6 та гол урилган ўйинда мағлубиятга учради (видео)

    Бугун, 01:23

    Бундеслига. “Бавария” рақиб дарвозасига жавобсиз 7 та гол урди, “Боруссия Д” Ройснинг ягона голи эвазига “Вольфсбург”ни мағлуб этди (видео)

    Бугун, 01:06

    Ла Лига. “Барселона” “Сельта”га қарши баҳсда суперкамбек амалга ошириб, ғалабани илиб кетди (видео)

    Кеча, 23:29

    Афғонистон Туркманистон билан янги чегара постини қурмоқчи

    Кеча, 22:33

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    Кеча, 22:25

    Captiva-2024 нархлари ҳақида тарқалган маълумотлар сохта экани маълум бўлди

    Кеча, 22:20

    Ўзбекистонликлар Германияга 6 та соҳа бўйича ишга таклиф қилинмоқда. Маош — 2,4 минг евро

    Кеча, 22:09

    Суперлига. “Андижон” Водий дербисида “Навбаҳор”ни мағлуб этди, “ОКМК” 6 та гол урилган ўйинда “Металлург”га имкониятни бой берди

    Кеча, 21:54

    Ўзбекистонда кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади

    Кеча, 21:38

    Тавсия этамиз

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    22:00 / 23.09.2023

    “Касалланган болаларнинг 143 нафари тузалган”. Вазир ўринбосари Намангандаги заҳарланган болалар сонига аниқлик киритди

    15:00 / 23.09.2023

    Бош вазир истеъфосини талаб қилаётганлар, сотувга чиққан iPhone 15, АҚШга келаётган рекорд даражадаги мигрантлар — 22 сентябрь суратлари

    22:00 / 22.09.2023

    “Док-1 Макс” иши: 33 минг доллар олди-бердисида воситачилик қилгани айтилган айбланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди

    15:00 / 22.09.2023

    МОЛИЯ

    Пул

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Меҳнат дафтарчаси йўқолса, қандай қилиб пенсияга чиқиш мумкинлиги тушунтирилди

    14:00 / 09.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистонликлар Германияга 6 та соҳа бўйича ишга таклиф қилинмоқда. Маош — 2,4 минг евро

    22:00 / 23.09.2023

    “Дори воситалари ёки овқатдан заҳарланиш эмас” — Элмира Боситхонова Чустдаги воқеа ҳақида

    13:00 / 23.09.2023

    Туркияда ўзбекистонлик аёл бўғизлаб ўлдирилди (видео)

    12:00 / 23.09.2023

    Саудия Профессионал Лигаси. “Ан-Насср” 7 та гол урилган ўйинда “Ал-Аҳли” устидан ғалаба қозонди, Роналдудан дубль (видео)

    01:00 / 23.09.2023

    Туркияда ўзбекистонлик аёл бўғизлаб ўлдирилгани юзасидан расмий маълумот берилди

    19:00 / 23.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?