• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Қўзиқорин

    От, мушук, тўти: Ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг севимли жониворлари (фото)

    Ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасини кузатиб борадиган мухлислар уларнинг кўпчилиги уй ҳайвонларини боқишга қизиқишини яхши билади. Журналист Наргиза Муродова машҳурларнинг севимли жониворлари ҳақида маълумотлар тўплади.

    Райҳон фарзандларига мушук совға қилолмайди!

    Фото: Instagram / @rayhonganiyeva

    Фото: Instagram / @rayhonganiyeva

    Хонанда Райҳон бир неча йилдан буён онасининг Бен исмли зотдор итини парваришлайди.

    – Ислом ва Имрон анчадан буён мушукча совға қилишимни сўрашади. Аммо ҳозирча  бу истакларини амалга оширолмайман. Сабаби уйимизда раҳматли онамнинг севимли Бен лақабли ити бор. У анча қариб, кучсизланиб қолган. Аммо у барибир оиламиз учун жуда қадрли, – дейди хонанда Райҳон.

    Ўтган йилнинг август ойида хонанда Instagram’даги профилига итининг йўқолиб қолгани ҳақидаги хабарни жойлаганди. Орадан бир неча кун ўтиб, Бен лақабли ит яхши инсонлар кўмагида топилганини маълум қилди.

    Анвар Салимов: «Тўтишунос бўлмоқчиман!»

    Фото: Instagram / @anvar_salimov_

    Фото: Instagram / @anvar_salimov_

    «Гап йўқ» ва «Маслаҳат» кўрсатувлари билан томошабинларга яхши таниш бўлган актёр ва режиссёр Анвар Салимов ижоддан ташқари тўтиқушлар боқишга қизиқади.

    – Бир неча йилдан буён тўтиқушларнинг бир неча хил турларини парваришлайман. Ҳозирча уйимда 100 дан ортиқ тўтиқушлар бор. Келажакда уларнинг тури ва сонини янада кўпайтириш ниятим бор. Бу кетишда яхши тўтишунос бўлиб кетсам керак, – дейди Анвар Салимов.

    Рихситилла Абдуллаевда хумпардан тортиб хонгача бор!

    Фото: Instagram / @rixsitilla_abdullaev

    Фото: Instagram / @rixsitilla_abdullaev

    Театр ва кино актёри Рихситилла Абдуллаев ҳам хонадонида бир неча турдаги жониворларни парваришлайди.

    Фото: Instagram / @rixsitilla_abdullaev

    Фото: Instagram / @rixsitilla_abdullaev

    – Хон исмли зотдор итни кичиклигидан буён парваришлайман. Қизларимнинг илтимосига кўра ўтган йили мушук ҳам олиб бердим. Унга хумпар деб лақаб қўйдик. Ит ва мушук бор ҳовлига биргина товуқ етишмаяпти деб болаларимнинг бу илтимосини ҳам бажардим. Ҳозир уйимизда зотдор товуқ ҳам бор. У жўжа очиб, сафини кенгайтиришга уриняпти, – дейди актёр.

    Мадина Мумтознинг уйи ҳайвонот боғи эди!

    Фото: Мадина Мумтоз шахсий архивидан

    Фото: Мадина Мумтоз шахсий архивидан

    «Ниҳол» номидаги давлат мукофоти совриндори Мадина Мумтоз эса фарзандларининг меҳрли бўлиб улғайишида жониворларнинг ўрни катта деб ҳисоблайди.

    – Болалигимдан жониворларни парваришлашга қизиқаман. Шу кунгача ит, мушук, тошбақа ва  ҳатто, қуён ҳам паваришлаб кўрганман. Ўтган йили янги ҳовлига кўчиб ўтганимиздан кейин  болаларим учун мушукча сотиб олдик. Уни ҳовлидаги инида яшашга ўргатдик. Пепе ажойиб мушук, – дейди Мадина Мумтоз.

    Баҳора Арслонова чавандоз келин!

    Фото: Баҳора Арслонованинг шахсий архивидан

    Фото: Баҳора Арслонованинг шахсий архивидан

    Илк марта она бўлиш арафасида турган Баҳора Арслонова эса отларга жуда қизиқади.

    – Бир неча йилдан буён от спортига қизиқаман, –  дейди у. –  Шу боис ота уйимдаги отни алоҳида меҳр билан парваришлардим. Келинлик хонадонимда ҳам от-уловлар бор. Аммо у ерга борганда, чавандозлик қилишга ҳижолат бўлдим.

    Юлдуз Усмонованинг «Нюша»си

    Фото: Instagram / @yulduzibragimovnausmonova

    Фото: Instagram / @yulduzibragimovnausmonova

    Ўзбек «примоддоннаси» Юлдуз Усмонова ҳам хонадонида бир жуфт она-бола зотдор мушукни парваришлайди. Ёдингизда бўлса, ўтган йилнинг октябр ойида ижтимоий тармоқларда у Нюша лақабли мушуги йўқолгани ҳақида хабар қолдирган эди.

    Кумушнинг мушуги оила аъзосидек қадрли!

    Фото: Instagram / @gimandinova_official

    Фото: Instagram / @gimandinova_official

    «Қадам» сериалидаги Кумуш роли орқали томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Камила Гимандинова мушугисиз ҳаётини тасаввур этолмайди. Унинг ижимоий тармоқдаги «Бувим, отам ва мушугим менинг оиламдир» деган пости кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

    Нилуфар Усмонованинг Чичиси...

    Фото: Instagram /@Nilufarusmonova

    Фото: Instagram /@Nilufarusmonova

    Хонанда Нилуфар Усмонованинг Чичи исмли мушуги бор. Жонивор 2019 йил жароҳати сабаб жарроҳлик амалиётини ҳам бошидан ўтказган. Ўша вақтда хонанда мушугининг жарроҳлик амалиётидан кейинги суратини Instagram’даги саҳифасига жойлаганди.

    Фото: Instagram / @niyozova_dildorahon

    Фото: Instagram / @niyozova_dildorahon

    Фото: Instagram / @luiza_rasulova

    Фото: Instagram / @luiza_rasulova

    Хонанда Дилдора Ниёзова ва актриса Луиза Расуловалар эса уйларида тўтиқуш боқишади.

    Манзуранинг уйида бир эмас, учта мушуги бор. Умуман олганда, хонанданинг мушукларга меҳри бўлакча.

    Фото: Instagram / @manzurasinger

    Фото: Instagram / @manzurasinger

    Мавзуга доир:

    • Фото: Жониворларнинг ноодатий дўстлиги
    • Фото: Табиатдан шундай яралганига ишониш мушкул бўлган жониворлар

    12.01.2021, 20:42   Изоҳ (0)   66572
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Энг чиройли қиш қаерда кузатилмоқда? Дунёнинг турли бурчакларидан олинган ҳайратомуз суратлар

    11.01.2021, 10:57

    Видео: Пляжда вақтичоғлик қилаётган бахтиёр буғу

    11.01.2021, 09:58

    Почтальон мушук ўз эгаларига карантин мазмунли ўтишини таъминлади: у қўшниларни дўстлаштириб қўйиб, турли тавсия ва рецептларни ташиган

    10.01.2021, 09:52

    Ижтимоий тармоқларда Капитолийга уюштирилган ҳужум мемларга айланиб кетди. Ҳазилнинг бош қаҳрамони — викинг костюмидаги йигит

    09.01.2021, 16:57

    Канадада жиноят жойидан қочмоқчи бўлган ўғрининг машинаси қор уюмига тиқилиб қолди (видео)

    08.01.2021, 15:57

    Таиланддаги ресторанларнинг бирида 45 йилдан буён тўхтовсиз равишда гўштли рагу пиширилади

    08.01.2021, 10:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган хорижликларнинг қарийб 93 фоизи афғонистонликлар бўлди 

    Ўзбекистон | 6 август, 11:25

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    “Реал” Гонсало Гарсия билан янги шартнома имзолайди

    Спорт | 6 август, 11:16

    Жанубий Корея собиқ президентининг рафиқаси коррупцияда айбланди

    Дунё | 6 август, 11:05

    Кинотавсия: севиб томоша қилинадиган 7 та француз комедияси

    Кино | 6 август, 10:58

    Рақобат қўмитаси Яндекс Маркет рекламаси иши бўйича Uzum Market фойдасига қарор чиқарди

    Ўзбекистон | 6 август, 10:45

    Индонезия авиакомпанияларига Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларига парвоз қилиш ҳуқуқи берилди

    Ўзбекистон | 6 август, 10:24

    Генераллар Путинга Украина мудофааси 2-3 ойда қулашига ваъда берди — Reuters

    Дунё | 6 август, 10:08

    Нима учун Буюк Британияда қироллик тўй тортининг бир бўлаги сақлаб қўйилади?

    Шоу-бизнес | 6 август, 09:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.