Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2021 йилнинг июнь ойигача Тошкент метрополитенида табақалашган таъриф тизими йўлга қўйилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазири вазифасини бажарувчи Илҳом Маҳкамов 8 январь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингдан сўнг «Дарё» мухбири Миролим Исажоновга берган қисқа интервьюсида сўз юритган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Ҳаммага маълум, бугунги кунда метро йўналишлари узунлиги кенгаймоқда. Аммо бир, икки километр юрган одам ҳам 1400 сўм тўлайди, ўн, ўн беш километр фойдаланган одам ҳам 1400 сўм тўламоқда. Яқинда автоматлаштирилган тўлов тизимини тадбиқ қилдик. Бу эса бизга таҳлил қилиш имкониятини яратиб беради. Икки, уч ой давомида таҳлил қилганимиздан сўнг кимнинг қанча масофа юргани ва унинг таннархга таъсиридан келиб чиқиб, табақалашган таъриф тизимини йўлга қўйиш режамизда бор. Мазкур тизим шу йилнинг ярмигача ҳам бормай, амалиётга жорий қилинади», - деди Илҳом Маҳкамов.

Изоҳ
Асосий янгиликлар