• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина синовида қатнашмоқчи бўлган кўнгиллиларнинг 30 фоизи касалликни ўзи бехабар ҳолда симптомларсиз ўтказгани маълум бўлди

    Хитой олимлари томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши рекомбинант вакцинанинг 3-босқич синовларида кўнгилли сифатида иштирок этиш учун ариза берган ўзбекистонликларнинг 30 фоизида коронавирусга қарши антитаналар борлиги аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов «Дарё»га берган интервьюсида маълум қилди.

    Иброҳим Абдураҳмонов.

    Иброҳим Абдураҳмонов.
    Фото: «Дарё»

    Вазирнинг сўзларига кўра, 18 декабрдан 6 январгача вакцина синовида кўнгилли сифатида иштирок этиш истагини билдирган 3 минг нафар фуқаро кўрикдан ўтказилган ва улардан фақат 1 270 нафари — «ҳеч бирида шубҳали касалликлари йўқ» кўнгиллилар «ўз хоҳиш ва розиликлари билан, тадқиқот шартномаси имзо қўйиб», эмланган. Маълумот учун, Хитой томони Ўзбекистондаги синовлар учун 5 минг доза вакцина тақдим этган.

    Вакцина олиш истагидаги фуқароларнинг ҳар бири билан суҳбатлашиб, уларнинг касаллик тарихи, психологик ҳолати ўрганиляпти. Мурожаат қилаётган кўнгиллилар биринчи куни тиббий кўрикдан ўтказилиб, коронавирусга тест олиняпти, антитаналари текширилмоқда. Иккинчи куни эмланяпти.

    Кўнгиллилар билан суҳбат чоғида фуқаролардан тиббий ҳолатлари тўғрисида маълумот олинади, хусусан, аввал COVID-19 касаллигига чалинган-чалинмагани сўралади — коронавирус билан оғриган кишиларда синов ўтказилмайди. Шу суҳбат жараёнининг ўзида тахминан 10 фоиз кўнгилли эмлашдан воз кечмоқда ёки тиббий кўрсатмаларга кўра уларнинг вакцина олиши рад этилмоқда.

    Суҳбатдан ўтган мурожаатчилардан қон таҳлили олинади. Шу босқичда қон таҳлили топширганлардан тахминан 30 фоизининг организмида коронавирусга қарши антитаналар борлиги аниқланмоқда. Булар коронавирусни ўзи билмаган ҳолда, аломатларсиз енгиб ўтган шахслар ҳисобланади. Улар соғлом бўлишига қарамай, эмланишга жалб қилинмаяпти. Чунки бу вакцина самарасини текширишга халал беради.

    Тиббий кўрикдан ўтиб, вакцина олишга лойиқ, деб топилганларга яна бир бор қайта ўйлаб кўришлари учун бир кун имконият беряпмиз — ҳеч ким уларни эмланишга мажбур қилмайди. Ҳозиргача 10 фоиз кўнгилли иккиланган ҳолда эмланишдан воз кечди.

    Иброҳим Абдураҳмонов, Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири

    Маълумот учун, Ўзбекистон Соғлиқни салқаш вазирлиги ҳисоб-китоблари бўйича мамлакатда 6 январь ҳолатига кўра расман 77 412 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган, шу вақтгача уларнинг 75 759 нафари (ёки 98 фоизи) соғайган, 615 нафари вафот этган.

    Айни вақтда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийлари ҳам, ҳукуматнинг бошқа идоралари мансабдорлари ҳам Ўзбекистонда COVID-19 билан боғлиқ ҳақиқий ҳолат расмий статистикадаги рақамлардан бир неча баробар катта бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.

    Қайд этиш жоиз, аввалроқ ССВ ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, профессор Нурмат Отабеков Ўзбекистонда аҳолининг 70 фоизида коронавирусга қарши иммунитет шаклланса, «пандемияни енгишимиз» мумкинлигини маълум қилган эди.

    08.01.2021, 08:51   Изоҳ (0)   15162
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда бошпанасиз фуқаролар ИИБ ташаббуси билан ташкил этилган «Меҳр-саховат» уйига жойлаштирилмоқда

    08.01.2021, 08:42

    Хивадаги хонадонда газ портлади. 15 ёшли қиз бино вайроналари остида қолиб, ҳалок бўлган

    08.01.2021, 08:27

    Бухоро маданияти ва тарихи музейи гумбазсимон шаклда қурилади

    08.01.2021, 08:27

    «Бу оммавий эмлаш эмас, ундан аввалги тадқиқот». Инновацион ривожланиш вазири Ўзбекистонда COVID-19’га қарши вакцина синови қандай кетаётгани ҳақида маълумот берди...

    08.01.2021, 08:09

    «Халқ банки»га янги раис ўринбосари тайинланди

    08.01.2021, 07:57

    Ўзбекистондаги аномал совуқ яна қанча вақт давом этиши маълум қилинди

    08.01.2021, 07:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35

    АҚШда Facebook’да Трампга таҳдид қилган эркак қамоққа олинди

    Дунё | 12 июл, 21:35

    Шарфга ўралиб қолган раққоса, бедарак йўқолган бош вазир — ғайриоддий ва шубҳали тарзда ҳалок бўлган дунё машҳурлари

    Дунё | 12 июл, 21:16

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.