Samsung компанияси ўзининг тўлиқ симсиз Galaxy Buds Pro наушникларини 14 февраль куни тақдим этади. IXBT ушбу қурилманинг «жонли» варианти устида ўтказилган тест синовлари тасвирланган видео билан бўлишди.
Роликда наушниклар таглик жамланмаси, симсиз қувватлантириш тизими билан бирганликда намойиш этилган бўлиб, у Galaxy Buds Plus билан таққосланган. Шунингдек, бошловчи наушникнинг барча янги функцияларини ишга тушириш мумкин бўлган мобил дастур билан ҳам бўлишган.
Дастлабки хулосага кўра, гаджетнинг «шаффофлик режими» анча яхшиланган, овоз сифати — «тоза юқори ва ўрта частотали» фантастик. Фаол шовқин сўндириш тизими яхши ишлайди, «бироқ AirPods Pro’дек одамни ҳайратлантирмайди».
Аввалроқ Apple компанияси ўзининг биринчи тўлиқ ўлчамли наушниги — AirPods Мах’ни тақдим этгани, янги наушниклар ичида сув тўпланиб қолаётгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)