Навоий шаҳри марказида 27 декабрь куни байрам арчаси ёниб кетди. Ҳодиса жойидан видео ва фотолар ижтимоий тармоқларда эълон қилинган.
Ёнғин нима сабабдан юзага келгани ҳозирча номаълум. Telegram’даги каналларда эълон қилинган видеоларда ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар етиб келганини кўриш мумкин.
Аввалроқ, 26 декабрь куни Термизга ўрнатилган Сурхондарёнинг бош арчаси қулагани маълум бўлган эди.
Ундан аввалроқ, 23 декабрь куни Фарғона шаҳрида Янги йил арчаси ёниб кетган эди.
Изоҳ (0)