• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда давлат буюртмаларини буюртмачининг ўзига тегишли компаниялар тақсимлаб олгани маълум бўлди

    Андижон вилояти «Ягона буюртмачи хизмати» ИК раҳбари Муҳиддин Қодиров ўзига тегишли бўлган Milano Biznes Servis МЧЖга қарийб 20 миллиард сўмлик қурилишга оид давлат буюртмаларини олган. Бу ҳақда Давлат харидлари порталига таяниб «Davletov.uz» Telegram канали хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Муҳиддин Қодиров 2009 йилнинг 18 апрелида рўйхатдан ўтган ва уй-жойлар қурилиши билан шуғулланадиган Milano Biznes Servis компаниясининг ягона таъсисчиси ҳисобланади.

    Фото: Давлат харидлари портали

    Фото: Давлат харидлари портали

    Тўғридан-тўғри давлат харидлари маълумотларига кўра, Milano Biznes Servis учта лойиҳа бўйича пудратчи этиб танланган:

    • Избоскан туманидаги 42-сонли мактабни 6,89 миллиард сўмга реконструкция қилиш;
    • Жалақудуқ туманидаги «Ойим» кўп тармоқли поликлиникасини 6 миллиард сўмга реконструкция қилиш;
    • Қўрғонтепа туманидаги 5-сонли мактабни 6,7 миллиард сўмга реконструкция қилиш.
    Ҳоким ўринбосари Иброжон Холматов раислик қилган конкурс комиссиясининг 2019 йил февралдаги протоколида 5-сонли мактабни реконструкция қилиш конкурсида Milano Biznes Servis компанияси ғолиб бўлган. Ҳужжатларда қолган иккита давлат харидлари бўйича конкурс ўтказилгани тўғрисида маълумот йўқ.

    Фото: Давлат харидлари портали

    Фото: Давлат харидлари портали

    Бундан ташқари «Андижон иҳлос қурилиш» МЧЖ Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағларидан амалга ошириладиган қурилиш объектлари манзилли рўйхатидаги тахминан 10,8 миллиард сўмлик давлат буюртмаларини бажаришга масъул қилиб белгиланган. Айни пайтда Республика бюджетидан соғлиқни сақлаш соҳасида амалга ошириладиган манзилли қурилиш рўйхатидаги 3,2 миллиард сўмлик объектлар мазкур компанияга берилган. Шунингдек, мазкур компания Пахтаобод туманида 26,5 млрд сўмлик иккита 32 квартирали кўп қаватли уйни қуриш ва тегишли иншоотларни таъмирлаш бўйича тендерда ғолиб бўлган. Тегишли шартнома 2020 йил 9 ноябрда имзоланган.

    Andijon Ihlos Qurilish МЧЖ улуши тўлиғича Қодиров Бахтиёр Абдуманнобовичга тегишли. Бахтиёр Қодировнинг тўғридан-тўғри қариндоши эса шу объект бўйича бевосита давлат буюртмачиси бўлган Андижон вилояти «Ягона буюртмачи хизмати» ИК раҳбарининг ўринбосари — Қодиров Мансурбек Абдуманнобович ҳисобланади.

    «Gazeta.uz»нинг аниқлашича, Andijon Ihlos Qurilish, шунингдек, Шаҳрихон туманидаги сув таъминотини реконструкция қилиш бўйича 4,7 миллиард сўмлик ва Улуғнор туманидаги Санитария-эпидемиология хизмати бўлинмасининг янги биносини қуриш бўйича 2,7 миллард сўмли тендерларда ғолиб бўлган.

    2020 йилнинг 30 март куни ҳукумат қарори билан Андижон вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган Рустамбек Тожибоевич Хожибоев ҳали ҳам Ixtisoslashgan Shahrixon Qurilish МЧЖ улушларига тўлиқ эгалик қилади.

    Фото: Давлат харидлари портали

    Фото: Давлат харидлари портали

    Мазкур компания амалдорнинг янги лавозимдаги даврида ҳам миллиардлик шартномаларни олишда давом этган. Масалан, соғлиқни сақлаш соҳасида республика бюджетидан бажариладиган 18,73 миллиард сўмлик қурилиш объектлари айнан Рустамбек Хожибоевнинг компаниясига насиб қилган. Масалан, 2020 йилнинг 2 октябрь куни имзоланган пудрат шартномасига биноан, Ixtisoslashgan Shahrixon Qurilish МЧЖ Шаҳрихон тумани 2-туғуруқ мажмуасини қарийб 5,6 миллиард сўмга реконструкция қилиши зарур. Бу компания тумандаги 1-туғуруқ мажмуасини ҳам якуний қиймати қарийб 12,8 миллиард сўмга реконструкция қилиб келади.

    «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг 5-моддасига кўра, манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлган тақдирда, харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш учун жавобгар бўлган шахс бажариладиган вазифалардан четлаштирилиши лозим.

    «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуннинг 21-моддасига асосан, давлат органларининг ходимлари мансаб ёки хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорликка йўл қўймаслиги керак.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг маълум қилишича, агентлик Андижон вилоятидаги манфаатлар тўқнашуви юзасидан ўрганиш ишларини бошлаган.

    Мавзуга доир: Ниғматилла Йўлдошев юқори идораларнинг коррупцияга қарши курашишга оид чоралари кутилган натижани бермаётганини маълум қилди

    25.12.2020, 12:10   Изоҳ (0)   13798
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бу ҳақда ҳозирча ўйлаб кўрилгани йўқ». Ўзбекистонда 25 декабрдан карантин кучайиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирилди

    25.12.2020, 11:51

    Ўзбекистондаги сайтлар ва блогерларга изоҳларда қолдирилган тақиқланган маълумотлар бўйича хабарнома юборилади

    25.12.2020, 11:37

    Тошкентдаги Фарғона йўли кўчасининг бир қисми 31 декабргача ёпилди

    25.12.2020, 11:09

    Самарқанд шаҳрида тезюрар автобус йўналиши йўлга қўйилади

    25.12.2020, 10:50

    Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ёшлари форумида иштирок этади

    25.12.2020, 10:15

    Косонда икки оила ўртасида юз берган жанжал ўғлини ҳимоя қилган отанинг ўлимига сабаб бўлди

    25.12.2020, 10:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.