Америкалик рэпер, продюсер, тадбиркор ва актёр Пафф Дедди онасининг 80 ёшга тўлиши муносабати билан унга кутилмаган совға тайёрлади, деб хабар беради Page Six.
Таъкидланишича, қўшиқчи онаси Женис Комбснинг шарафига байрам дастурхони ташкил этиб, унга бир миллион долларлик чекни топширган, унинг ўғли эса бувисига бриллиант маржон совға қилган.
Шундан сўнг, рэпер туғилган кун эгасига янги Bentley’нинг калитини топшириган, шунингдек, машинага янги ҳайдовчи ёллаган.
Женис Комбс билан шу куннинг ўзида Пафф Деддининг 14 ёшли эгизак қизлари ҳам туғилган кунини нишонлаган. Қизлар байрамни дўстлари билан яхтага ўтказган.
Пафф Дедди дунёдаги энг бадавлат ҳип-ҳоп қўшиқчилардан бири ҳисобланади. Forbes маълумотларига кўра, у 2020 йилда 55 миллион доллар ишлаб топган, 2019 йилда эса рэпернинг бойлиги 740 миллион долларга баҳоланган эди.
Ҳозирда у мусиқий фаолиятини тўхтатган бўлиб, актёрлик билан шуғулланмоқда.
Аввалроқ америкалик ҳип-ҳоп қўшиқчи Кане Уэст қўшиқчи Крис Браунга Россияда ишлаб чиқарилган «Шерп» йўлтанламасини совға қилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)