• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ Россияни Навальнийнинг заҳарланиши борасида фитна назарияларини яратишда айблади. АҚШ янги санкцияларни тайёрлаётгани хабар берилди

    АҚШ Давлат департаменти Россия ФХХ (Федерал хавфсизлик хизмати) ходимларини россиялик сиёсатчи Алексей Навальнийни «Новичок» гуруҳидаги заҳар ёрдамида заҳарлаганликда айблади. Бу ҳақда Давлат департаменти вакили CNN’га берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади Meduza.

    Фото: «Gomel.today»

    Фото: «Gomel.today»

    «АҚШ фикрича, Россия ФХХ ходимлари жаноб Навальнийни заҳарлаш учун ‘Новичок’ асаб-фалажлик моддасидан фойдаланган. Жаноб Навальнийнинг заҳарланишини Россия ҳукуматининг иштирокидан бошқа ҳақиқатга яқин изоҳи йўқ. Албатта, президент Путин ва Россия ҳукумати бизнинг бошқача ўйлашимизни хоҳлайди», — деди у.

    Давлат департаменти вакили айтишича, Россиянинг Алексей Навальнийнинг заҳарланиши ҳақидаги саволларга жавоб бера олмаслиги кўп нарсани англатади.

    «Россия кўплаб, асосан бир-бирига зид бўлган фитна назарияларини илгари сурди. Келинг, очиқчасига гаплашамиз: бундай фитна назариялари Россия ҳукумати олдида турган ва ҳали жавобини кутаётган жиддий саволлардан эътиборни чалғитиш усулидан бошқа нарса эмас», — дея таъкидлади у.

    CNN Давлат департаменти баёнотини Дональд Трамп маъмуриятининг Навальнийнинг заҳарланиши ҳақидаги энг қатъий изоҳи деб атамоқда. Телеканал россиялик мухолифатчи билан боғлиқ ҳодиса юзасидан идорага олдинроқ бир неча марта сўровлар жўнатган эди.

    Давлат департаменти Россия ҳодиса учун жавобгарликка тортилмагани сабаби, шунингдек, идора нима учун аввалроқ баёнот бермагани ҳақидаги саволларга жавоб бермади.

    CNN’нинг икки манбаси маълум қилишича, АҚШ Алексей Навальнийнинг заҳарланиши туфайли Россияга нисбатан санкцияларни тайёрлаб қўйган, аммо уларни киритиш учун бутун ҳукумат ва Дональд Трампнинг тасдиғи керак, у эса бунгача мухолифатчининг заҳарланишида Россияни бевосита айбламаган эди.

    14 декабрь куни Навальнийнинг заҳарлангани бўйича The Insider, Bellingcat ва CNN’нинг Der Spiegel иштирокида ҳамкорликда ўтказилган текширув натижалари эълон қилинди. Тергов муаллифлари сиёсатчига суиқасд Томскда ФХХ криминалистика институти ниқоби остида ҳаракат қилган ФХХ махфий бўлимининг саккиз нафар тезкор ходими томонидан амалга оширилган, деган хулосага келди. Тергов ҳужжатида суиқасд тафсилотлари ҳам, унда иштирок этган ФХХ ходимларининг исм-шарифлари ҳам ошкор қилинди, улардан бири Константин Кудрявсев бўлиб чиқди.

    Алексей Навальнийнинг иддаолари ортидан Владимир Путин ҳам воқеага ўз муносабатини билдирди.

    «Берлин клиникасидаги ўша беморга келсак, мен кўп марта айтганман, фақат баъзи нарсаларни такрорлашим мумкин. Кеча Песков менга бу ҳақдаги сўнгги уйдирмалар ва бизнинг махсус хизматчиларимиз маълумоти ҳақида хабар берди. Бу қандайдир тергов эмас, бу Америка махсус хизматларининг материалларини легаллаштириш. Бизнинг махсус хизматларимиз буни билади ва маъқул топса, телефондан фойдаланади», — деди у. Путиннинг фикрича, «Берлин клиникасидаги бемор» Америка махсус хизматлари кўмагидан фойдаланади, Россия махсус хизмат ходимларига эса уни ўлдиришга ҳожат йўқ эди.

    21 декабрь куни россиялик сиёсатчи Алексей Навальний «Мен ўз қотилимга телефон қилдим. У тан олди» номли видеороликни эълон қилди. Видеода Навальнийнинг айтишича, у ўзининг заҳарланиши ортида Федерал хавфсизлик хизматининг гуруҳи тургани ҳақидаги суриштирувни эълон қилишдан олдин гуруҳ аъзоларидан бири — Константин Кудрявцев билан гаплашган ва Кудрявцев Навальнийни ўлдиришга ҳаракат қилинганини тасдиқлаган.

    Мавзуга доир:

    • «Мен ўз қотилимга телефон қилдим. У тан олди» — Алексей Навальний ФХХ ходимлари билан ўзининг заҳарланиши бўйича гаплашгани акс этган видеони эълон қилди
    • Россия ФХХ Навальнийнинг ўз қотили билан суҳбати акс этган ёзувни сохта деб атади
    • «У кимга керак ўзи? Агар хоҳлаганимизда ишни охирига етказган бўлардик». Путин Навальнийнинг заҳарлангани ҳақида
    • «Путин ушбу вазиятни бошқараётганига заррача шубҳа йўқ». Навальний унга суиқасд қилингани ҳақида

    24.12.2020, 17:53   Изоҳ (0)   17752
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украина ва Перуда коронавирусга чалинганлар сони 1 миллиондан ошди

    24.12.2020, 17:07

    Жанубий Кореяда коронавируснинг учинчи тўлқини кузатилмоқда, янги чекловлар жорий қилинди

    24.12.2020, 15:35

    АҚШ Беларусь ҳукуматига қарши санкция рўйхатини кенгайтирди

    24.12.2020, 14:04

    «Буюк Британия билан чегараларни ёпишдан фойда йўқ». Россиялик вирусологлар COVID-19’нинг янги тури қандай пайдо бўлганини айтди

    24.12.2020, 09:42

    Канада Moderna компанияси томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцинани маъқуллади

    24.12.2020, 09:33

    Буюк Британияда коронавируснинг яна бир янги штамми аниқланди

    24.12.2020, 08:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.