Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Наманган шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Абдилходи Иминов вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 49 ёшли Абдилходи Иминов ўз фаолияти давомида Наманган шаҳар 1-сонли оилавий поликлиникаси бош шифокор ўринбосари, Наманган шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси бош шифокори, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Аввалроқ Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбарлар тайинланган эди.
Эслатиб ўтамиз, 9 ноябрь куни Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Мурад Қурбонов Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган.
Изоҳ (0)