• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ўртасида онлайн саммит ўтказилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан видеоанжуман шаклида учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маълум қилинишича, саммит кун тартибидан сиёсий мулоқотни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари ўрин олди. Шунингдек, жаҳондаги вазият ҳамда минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

    Икки мамлакат етакчилари бир-бирларини қутлар экан, ушбу онлайн тадбир Ўзбекистон–Ҳиндистон стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилганининг далили, пандемия оқибатларини самарали енгиб ўтиш учун маслаҳатлашиб олиш ва биргаликда янги ўсиш нуқталарини белгилаб олиш учун имконият эканини таъкидладилар.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Олий даражадаги мунтазам мулоқотлар ва амалий саъй-ҳаракатлар туфайли кейинги йилларда кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришда катта ютуқлар қўлга киритилгани, ушбу шериклик аниқ амалий мазмун билан бойигани мамнуният билан қайд этилди.

    Фаол алмашинувлар давом этмоқда. 2020 йилда Мувофиқлаштириш қўмитаси ва Ҳукуматлараро комиссиянинг қўшма йиғилишлари, сиёсий маслаҳатлашувлар ҳамда Марказий Осиё – Ҳиндистон мулоқотининг иккинчи учрашуви муваффақиятли ўтказилди.

    Таъкидланишича, ўзаро савдо ҳажми ортиб бормоқда. Глобал инқирозга қарамай, шу йил бошидан товар айирбошлаш етти фоизга кўпайган.

    Инвестициялар, инновациялар, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа устувор йўналишларда муҳим лойиҳа ва дастурлар амалга оширилмоқда. Кейинги бир неча йилнинг ўзида қўшма корхоналар сони кўпайди, Тошкент ва Андижон шаҳарларида Ҳиндистоннинг етакчи Амити ва Шарда университетлари филиаллари очилди.

    Мамлакатларнинг ёндашувлари яқин, улар халқаро ва минтақавий бирлашмалар, шу жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасида яқиндан ҳамкорлик қилиб, бир-бирларини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

    Бош вазир Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайлангани билан самимий табриклаб, ушбу ютуқ мамлакатида амалга оширилаётган демократик янгиланишларнинг халқаро эътирофи эканини таъкидлади.

    Музокаралар чоғида давлат етакчилари сиёсий соҳада тизимли, ишончга асосланган мулоқотни давом эттириш, жумладан, икки мамлакат ташқи сиёсат идораларининг мунтазам маслаҳатлашувларини ўтказиш ва улар ўртасидаги ҳамкорликнинг ўрта муддатли дастурини қабул қилиш муҳимлигини қайд этдилар. Парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштириш таклифи илгари сурилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Савдо-иқтисодий алоқаларда асосий мақсад сифатида яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди.

    Ўзаро савдонинг ортиши учун қулай шароитлар яратиш, бу йўлдаги техник тўсиқлар ва чекловларни бартараф этиш борасида биргаликда ишлашга келишиб олинди.

    Самарали транспорт йўлаклари ва логистика инфратузилмасини шакллантириш, авиақатновларни тиклаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Шунингдек, истиқболли инвестиция лойиҳаларини илгари суриш, жумладан, Ҳиндистоннинг етакчи ташкилотлари илғор технологиялари, техник кўмаги ва имтиёзли молиявий ресурсларини жалб қилиш масалалари кўриб чиқилди. Қишлоқ хўжалиги, инновациялар, муқобил энергетика, фармацевтика ва тиббиёт, ахборот-коммуникация технологиялари, космик тадқиқотлар устувор йўналишлар сифатида белгиланди.

    Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди, шунингдек, Андижон вилояти ва Гужарат штатининг муваффақиятли шериклиги мисолида ҳудудлараро алоқаларни кенгайтиришга келишиб олди.

    Гуманитар соҳада томонлар таълим ва кадрлар тайёрлаш, кинематография, ёшлар ташкилотлари ўртасидаги алмашинувларни ривожлантириш, миллий маданият ва тилни ўрганиш, тарихий мерос объектларини реставрация қилиш борасидаги қўшма дастурларни қўллаб-қувватлайдилар.

    Мамлакат ҳудудларида «Аюрведа» ҳинд табобати анъанавий тизими ва телемедицинани жорий этган ҳолда замонавий тиббиёт марказларини ташкил этиш таклиф этилди. Ҳиндистон томони Ўзбекистон йога федерацияси фаолиятини қўллаб-қувватлайдиган бўлди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Саммит давомида хавфсизлик ва барқарорликка таҳдид солаётган замонавий хатарларга қарши курашишнинг долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди. Яқиндан мувофиқлашув ва ахборот алмашинувини давом эттириш муҳимлиги қайд этилди. Томонлар Афғонистондаги вазиятни тез фурсатда тинч йўл билан тартибга солиш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашларини билдирди.

    Учрашув якунида Президент Шавкат Мирзиёев бош вазир Нарендра Модига келгуси йилда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишни яна бир бор таклиф этди.

    Икки мамлакат етакчилари ҳар доимгидек очиқ, конструктив ва ўзаро ишонч руҳида ўтган ҳамда ҳамкорликда улкан салоҳият мавжудлигини кўрсатган онлайн-музокаралар натижаларидан ғоятда мамнун эканликларини билдирди.

    Саммит якуни билан томонлар Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги яқин дўстлик ва мустаҳкам шериклик тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди.

    Бундан ташқари, учрашув доирасида иқтисодиёт, инновациялар, молиявий-техник кўмак, божхона иши ва савдони техник тартибга солиш, кадрлар тайёрлаш ва қўшма илмий тадқиқотлар ўтказишга доир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон—Туркия махсус хизматлари ҳамкорлиги: халқаро қидирувдаги фуқаролар экстрадиция қилиниши мумкин
    • Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқида расман кузатувчи-давлат мақомини олди

    11.12.2020, 20:30   Изоҳ (0)   16528
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Яккабоғда ҳомиладор хотини, қайнонаси ва икки болани ўлдирганликда гумонланаётган эркакнинг ақли заифлиги айтилмоқда

    11.12.2020, 20:06

    Фото: Қўқон ҳокими ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар учун ош дамлади

    11.12.2020, 19:05

    Академик Раъно Убайдуллаева 84 ёшида вафот этди

    11.12.2020, 18:52

    Ўзбекистонда бир оила учун суюлтирилган газ реал эҳтиёжга нисбатан анча кам етказилаётгани маълум қилинди

    11.12.2020, 18:28

    Дин ишлари бўйича қўмита: Қуръон ва ҳадис мусобақалари ҳеч қачон тўхтатилмаган, тўхтатилмайди

    11.12.2020, 18:04

    Олий суд собиқ ходимини қасддан ўлдирган шахс 19 йилга озодликдан маҳрум этилди

    11.12.2020, 17:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 



    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг уч мулозими ишдан олинди

    Ўзбекистон | 25 июл, 23:40

    “Манчестер Сити” собиқ футболчисини ортга қайтаради — Романо

    Спорт | 25 июл, 22:50

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 22:39

    “Америкаликларнинг 53 фоизи Эпштейн иши Трамп туфайли эълон қилинмаяпти деб ҳисоблайди” — сўровнома

    Дунё | 25 июл, 22:15

    “Канада Фаластин давлатининг БМТда тан олинишига интилмоқда” — Марк Карни

    Дунё | 25 июл, 21:53

    ESPN. Дунёнинг энг яхши бокcчилари рейтинги янгиланди

    Спорт | 25 июл, 21:45

    Бразилия АҚШни президентга қарши тўнтариш тайёрлашда гумон қилмоқда

    Дунё | 25 июл, 21:27

    Москвада 50 ёшли ногиронни ўлдирган ўзбекистонлик мигрантга жиноят иши қўзғатилди 

    Дунё | 25 июл, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.