News cover

Тошкент автобусларида кондиционерлар 7 майдан бошлаб ёқилади


Маълум қилинишича, йўловчиларга сифатли жамоат транспорти хизматини кўрсатиш мақсадида кондиционер тизими носоз бўлган автобусларни йўналишларга чиқармаслик, мавжуд техник носозликларни қисқа муддатларда бартараф этиш, барча ҳайдовчилар билан кондиционерлардан тўғри фойдаланиш бўйича навбатдан ташқари йўриқномалар ўтказиш чоралари кўрилади.

Барча автобус ҳайдойчиларига кўрсатма берилган

Ҳаво ҳарорати кўтарилиши фонида кондиционерлар ишламаётгани бўйича йўловчилардан эътирозлар билдирилаётганди. Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси ахборотига кўра, автобус салонларида йўловчилар учун ноқулай ҳарорат юзага келишининг олдини олиш, жумладан, ташқи ҳаво ҳарорати 28°C дан юқори бўлган ҳолларда совитиш тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш зарурлиги юзасидан Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси томонидан барча ташувчиларга 2026 йил 30 апрелдаги 1/Э-410-сонли кўрсатма хати берилган.

Ҳозирги вақтда “Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш” давлат муассасаси томонидан жамоат транспортида назорат тадбирлари янада кучайтирилган. Йўловчиларнинг ушбу масаладаги мурожаатларига зудлик билан эътибор қаратиш, уларни ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда мазкур кўрсатма талабларига риоя этмаган ташувчиларга нисбатан қатъий интизомий ва шартномавий чоралар кўрилиши юзасидан барча масъуллар огоҳлантирилган.

“Ўзгидромет” маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида 6 май куни ҳарорат 30-32 даража атрофида бўлди, 7 майда ҳам шундай иссиқ бўлиши прогноз қилинган, 8 майда 34-36 даражага кўтарилиши кутилмоқда.

Бугун, 14:31

Тавсиялар

Видеолар

News cover

Москвада зирҳли техникаларсиз парад: бунга деградация сабабми ё хавфсизлик?

News cover

«Аёлимни тирик қолганига шукр қиламан» — Мирзо Улуғбек туманидаги ЙТҲ тафсилотлари

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: