Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси пойтахт метрополитени харитасидаги ўзгаришлар билан таништирди. Маълум қилинишича, айни пайтда унинг таркибига 31 та ер ости ва 12 та ер усти бекат киради. Метро йўлларининг умумий узунлиги 58,9 километрдан ортиқ.

Фото: Сергели туман ҳокимлиги

Фото: Сергели туман ҳокимлиги
  • Чилонзор йўлининг (12 бекат) узунлиги — 16,2 километр;
  • Ўзбекистон йўлининг (11 бекат) узунлиги — 14,9 километр;
  • Юнусобод йўлининг (6 бекат) 7,15 километр ва янги қурилган 2 та йўл узунлиги — 2,9 километр (уларнинг умумий йўл узунлиги жами 10 километрдан ошади);
  • Ҳалқа йўли (7 бекат) — 11,555 километр;
  • Сергели йўли (5 бекат) —  6,2 километр (фойдаланишга топшириш босқичида).

Фото: Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси<em> </em>матбуот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси матбуот хизмати

Сергели метро линиясини қуриш ишлари 2016 йилнинг декабрида бошланган бўлиб, у 2020 йилнинг кузида фойдаланишга топширилиши лозим бўлган. Лойиҳага кўра, метрополитеннинг янги йўналиши «Чоштепа», «Тошкент ҳалқа йўли», «Сергели», «Афросиёб», «Қипчоқ» ва «Чинор» номларига эга бўлиши керак эди.

Сентябрь ойида Тошкент метрополитени ходими Рустам Пўлатов янги метро линияларининг рақамланишини вақтинча эканлигини билдириб,  «Қолган бекатлар ҳам қуриб битказилгандан кейин Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли идоралари бекатларга ном қўяди. Атамашунослар бунда бекатлар қурилган жойнинг тарихи, ўтмишини ўрганиб, шунга кўра ном танлайди», деб айтганди.

Бироқ 30 август куни очилган Қўйлиқ метроси бекатларининг ҳам, Сергелидаги метро станцияларининг ҳам номи йўқ, фақат рақамланган. Бу ҳолат Telegram’даги «Ко дну» каналида кескин танқид қилинди.

«Улар аввалроқ ишга тушган 2, 3, 4, 5, 6, 7-метро станциялари ва Дўстлик-2 ҳудудидан тахминан 15-километр узоқликдаги ва ўз навбатида янги қурилган 5-бекат яқинидаги ‘Дўстлик-2’ станцияси сафини тўлдиради. Йўқ, бу антиутопия эмас. Бу бекатлар расмий номланишининг аччиқ ҳақиқати. Нима учун халқ билан бундай йўл тутишгани номаълум. Шуниси маълумки, айрим ҳолларда 5-бекатдан 6-бекатгача йўлга 5 дақиқа, айрим ҳолларда 2 марта бекатдан бекатга ўтиш билан 1 соат вақт кетади. Аҳмоқлик даражаси ҳали ҳеч қачон бу қадар чексизликка интилмаганди», — дейилади каналда.

Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида барпо этилган Тошкент металлургия заводининг очилиш маросимидаги нутқида Сергели йўналиши шу йилнинг декабрь ойи охирида фойдаланишга топширилишини айтди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Бразилия Жанубий Кореяга қарши, Португалия эса Швейцария билан баҳс олиб боради. ЖЧ—2022 нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум бўлди
Маҳаллий
Мирободда энг қиммат: Тошкентда ноябрь ойи учун уйлар нархи таҳлил қилинди
Маҳаллий
«Ифлослантирувчи тўлайди» тамойили, «яшил сертификатлар», энергия улушини камайтириш: Мирзиёев «яшил» иқтисодиёт тақдимоти билан танишди