Навоий вилоятида паст кўрсаткичли мактаб директорлари жазоланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, таълим сифати паст бўлган 26 нафар мактаб директори, ҳамда 2 нафар халқ таълими бўлими мудири, 3 нафар халқ таълими бўлими мудири ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Маълум қилинишича, туман ва шаҳарларда ўтказилган йиғилишларда ОТМга кириш кўрсаткичи юқори бўлган 106 нафар мактаб директори 10 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланган.
Мавзуга доир: Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов «Халқ таълими ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди
Изоҳ (0)