Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси Про-Лига 20-тури доирасида кечган «Нефтчи» — «Турон» учрашувидан (0:1) кейинги ҳолатлар бўйича расмий баёнот берди.
« «Нефтчи» — «Турон» учрашувидан кейин содир бўлган ҳолатлар Фарғона вилояти ИИБ томонидан назоратга олинган. Ҳозирда барча ҳуқуқбузарлар ушланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Воқеага алоқадор ҳар бир иштирокчининг ҳаракатига қонуний баҳо берилади», — дейилади Фарғона вилояти ИИБ баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашувдан кейин «Нефтчи» футболчилари учрашув бош ҳаками Шавкат Насибуллаев ва унинг ёрдамчиларига ўз норозилигини кескин тарзда билдирди. Вазиятларнинг бирида мезбонлар футболчиси ҳакамга оёқ билан кучли зарба берди, шунингдек, вазиятга мухлислар ҳам аралашган.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)