• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Деҳқонобод калий заводи» қурилишида қатнашган ишчилар маошини ололмаётгани хабар қилинди. Ҳолат бўйича «Ўзкимёсаноат» муносабат билдирди

    «Деҳқонобод калий заводи» қурилишида қатнашган юзлаб ишчилар етти йилдан бери маош олмаётгани, уларни «формалилар» қўрқитаётгани ҳақида хабар берилди. «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти ушбу ҳолат бўйича муносабат билдирди.

    Фото: «Ўзкимёсаноат»

    Фото: «Ўзкимёсаноат»

    «Ўзбекистон Президентининг 2011 йил 17 ноябрдаги «Деҳқонобод калий ўғитлар заводи ишлаб чиқариш қувватини ошириш (II босқич)» инвестицион лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1642-сонли қарори асосида «Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи» билан Россиянинг «ЗУМК-Инжиниринг» ўртасида шартнома имзоланган. Тузилган шартномада «ЗУМК-Инжиниринг» тоғ-кон мажмуаси, осма юк ташиш канат йўли ва ВЛ-110 киловатт энергия таъминоти иншоотларини «калити билан топшириш» («под ключ») кўзда тутилган.

    «ЗУМК-Инжиниринг» МЧЖ лойиҳани амалга ошириш жараёнида Россия ҳамда Ўзбекистондан мутахассис ва ишчиларни шартнома асосида ишга қабул қилган.

    Ижтимоий тармоқда «Деҳқонобод калий заводи қурилишида қатнашган юзлаб ишчилар 7 йилдан буён маошини ололмаяпти» рукни билан эълон қилинган мақола бўйича таъкидлаш лозимки, маҳаллий фуқаролардан қарздорлик «Деҳқонобод калий заводи»дан эмас, балки ўша вақтда пудратчи ташкилот бўлган Россиянинг «ЗУМК-Инжиниринг» компанияси ва фуқаролар ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бўйича юзага келган.

    Шу билан бирга, «Деҳқонобод калий заводи» қурилиши дирекцияси пудратчи «ЗУМК-Инжиниринг» компаниясига бажарилган ишлар бўйича тўловларни тўлиқ амалга ошириб борган. Лекин «ЗУМК-Инжиниринг» компанияси бу тўловлардан ёлланган ишчиларнинг ойлик маошларини тўлиқ тўлаб бермаган.

    Бундан ташқари, «Деҳқонобод калий заводи» «Ўзкимёсаноат» билан биргаликда «ЗУМК-Инжиниринг» компаниясининг собиқ ишчиларининг тўланмасдан қолган ойлик маошларини ўз эгаларига қайтариш бўйича 2014 йилдан буён мунтазам равишда барча юридик ва ташкилий чораларни кўриб келмоқда. Бунинг учун «Деҳқонобод калий заводи» ўз маблағлари ҳисобидан халқаро даражага эга бўлган White & Cаsе (АҚШ) юридик компаниясини жалб қилди.

    Айни пайтда White & Cаsе компанияси билан биргаликда Россиянинг турли миқёсидаги судларида жами 205 нафар – суднинг ундирув қарорлари мавжуд бўлган Ўзбекистон фуқароларининг «ЗУМК-Инжиниринг» компаниясидан иш ҳақини ундириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Иш ҳақи ундириш масаласи бўйича бир нечта суд жараёнлари ўтказилиб, суд ишлари ҳали ҳам давом эттирилмоқда.

    2018 йил 25 июнь куни Россиянинг Пермь вилояти арбитраж судининг ажримига кўра, «ЗУМК-Инжиниринг» компанияси банкрот бўлганлиги муносабати билан ҳозирги пайтда конкурс бошқарув асосида тугатиш ишлари олиб борилаётган бўлиб, компанияга тегишли мол-мулклар ўрнатилган тартибда баҳоланиб, сотувга қўйилиши лозим ва сотувдан тушган маблағлар «ЗУМК-Инжиниринг»нинг мавжуд барча қарздорликларини кетма-кетлик сўндиришга йўналтириши белгиланган.

    Ишчи ходимларнинг қарздорлигини ундириш йўналиши бўйича амалга оширилган ишлар натижасида 2018 йилнинг июнь ойида «ЗУМК-Инжиниринг» компаниясидан 561 319 335 сўм ундирилиб, шу сумманинг 380 367 052 сўм солиқ қарздорлиги учун Деҳқонобод туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига ва 173 276 680 сўми эса ишчи ходимларнинг ҳар бирига тенг тақсимланган ҳолда иш ҳақи ва моддий зарарларнинг 10 фоизи миқдорида тўлаб берилган.

    Шу кунга қадар, «Деҳқонобод калий заводи» АЖ томонидан White & Cаsе халқаро юридик компанияси билан биргаликда ишчи ходимларнинг иш ҳақини ундириш йўналиши бўйича 14 та суд жараёнларида иштирок этилиб, ишчи ходимларнинг манфаатлари ҳимоя қилинди.

    Россиядаги суд жараёнлари ниҳоясига етиши натижасида ва «ЗУМК-Инжиниринг» компаниясига тегишли мол-мулкларининг сотувидан тушган маблағлар кредиторлар реестри асосида қарздорликлар сўндирилиши белгиланган ва ўрнатилган тартибда кредиторларнинг реестр ва жорий талаблари асосида амалга оширилиши кўзда тутилган.

    Айни кунларда кўрсатиб ўтилган 3 та фуқаронинг жорий талаблари жами 90 717,92 рубль ёки 12 400 232,48 сўм миқдорида қўшимча фоизлари билан тўлиқ ундирилиши таъминланди.

    Россия қонунчилигида белгиланганлиги бўйича, биринчи навбатда жорий талаблар ва кейин реестр талаблари тўлаб берилиши кўзда тутилган. Бизнинг фуқароларимизнинг 3 таси жорий талаблар сифатида қолган 202 таси реестр талаблари сифатида рўйхатга олинган.

    Бугунги кунда конкурс бошқарувчиси «ЗУМК-Инжиниринг» компаниясининг мол-мулкларини сотишни давом эттирмоқда ва сотувдан тушган маблағларни кредитор қарздорларга қўшимча фоизлари билан тасдиқланган навбат асосида тўланишини амалга оширмоқда.

    Шу билан бирга, олдин «ЗУМК-Инжиниринг» МЧЖда ишлаган ишчи ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида улардан 55 нафари «Деҳқонобод калий заводи» АЖга ишга олинган», – дейилади «Ўзкимёсаноат» матбуот хизмати тақдим этган муносабатда.

    Мавзуга доир:

    • «Маросим ташқарида 5-6 дақиқа давом этган». Бахмалда туман ҳокими иштирокидаги тадбирда юпун кийинган ўқувчи қизлар совуқда қолдирилганига изоҳ берилди
    • Андижонда ўқувчилари устки кийимсиз ташқарига чиқарилган мактаб директори ишдан олинди. Ўқувчилар совуқда «Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш» тадбири меҳмонларини кузатган
    • Касаба уюшмалари федерацияси Uzbekistan GTL заводида юз берган тартибсизлик сабабларини маълум қилди

    26.11.2020, 22:36   Изоҳ (0)   13535
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари 13,4 трлн сўмгача оширилди

    26.11.2020, 22:12

    Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди

    26.11.2020, 21:47

    Наманганда 55 мингга яқин хонадонда табиий газ таъминотида узилишлар содир бўлаётгани маълум қилинди

    26.11.2020, 21:35

    Сирдарёда 31 ёшли аёл ва унинг вояга етмаган 3 нафар фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди

    26.11.2020, 21:11

    Чиноздаги пахта нефтбазасида чиққан ёнғинни ўчиришга қарийб 7 соат кетгани маълум бўлди

    26.11.2020, 20:57

    «Лукойл» Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажмини деярли тўлиқ қайта тиклади

    26.11.2020, 20:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.