Париж полицияси «Глобал хавфсизлик тўғрисида»ги қонуннинг янги моддасига қарши намойишчиларни тарқатиш учун водомётларни қўллади. «РБК»нинг маълум қилишича, янги моддада полиция ходимларига зарар етказиш мақсадида уларнинг суратларини тарқатганлик учун 45 минг евро ва бир йил қамоқ жазоси кўзда тутилган.
Воқеа жойидан олинган видеодан намойишчилар катта йўлга кўндаланг туриб олгани, полиция уларга қарши водомётдан сув сепаётганини кўриш мумкин.
https://twitter.com/DemocratsEurope/status/1330202735346642947
«ТАСС»нинг ёзишича, водомётдан ташқари газ баллонлари ҳам ишга солинган. Бу Эйфель минораси яқинидаги Трокадеро майдонида намойишчилар олов ёқиб, ҳуқуқ-тартибот ходимларига қарата петарда ва бутилкалар отишни бошлаганидан кейин юз берган.
Protestors against new French “Global Security” law that might ban filming and photographing police, confront riot cops in Paris with the Eiffel Tower providing a magnificent backdrop pic.twitter.com/tvU9OJba1C
— Rory Mulholland (@mulhollandrory) November 21, 2020
Париж полицияси префектураси ўзининг Twitter’даги саҳифасида намойиш иштирокчиларидан тарқалишни сўраган.
« Tout le monde déteste la police »#Paris #PPLSecuriteGlobale #StopLoiSecuriteGlobale pic.twitter.com/6BXEVIvT8F
— AB7 Média (@Ab7Media) November 21, 2020
France 24 телеканалининг хабар беришича, норозилик намойиши нафақат Парижда, балки Франциянинг бошқа шаҳарларида ҳам бўлиб ўтган. Унда минглаб одамлар иштирок этган. Намойишчиларни «Чегара билмас мухбирлар» (Reporters Without Borders) ва Amnesty International’нинг Франция бўлими каби гуманитар ва журналистик ташкилотлар қўллаб-қувватламоқда.
Қонунга киритилган ўзгаришларни танқид қилувчиларнинг фикрича, унинг қабул қилиниши журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиларига полиция томонидан содир этилган қонунбузарликларни ёритиш ишига қийинчилик туғдиради.
20 ноябрь куни Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманен журналист ва оддий фуқаролар полиция ходимларини юзларини ёпмасдан суратга олишлари мумкинлигини, қонун фақат материаллар ҳуқуқ-тартибот органларига атайлаб зарар етказиш ёки зўравонликка чақирадиган изоҳлар билан тарқатилган тақдирдагина амал қилишини маълум қилган.
Изоҳ (0)