Актриса Ситора Алимжонова илк марта оналик бахтига сазовор бўлди. У ўғил фарзандни дунёга келтирди. Чақалоққа Муҳаммадамин деб исм қўйилди.
«Ҳаётимга хуш келибсан, менинг ҳаётим! Сенга ўз вақтимни бердим, сенга ўз танамни, уйқумни бердим. Сенга дуоларим, кўз ёшларим, тун ва кунларимни бердим. Шундай дақиқалар бўлдики, мен ўзимни тўлиқ сенга бердим, айрим дақиқаларда сенга бериш учун ўзимда нимадир қолдими, деб ўйлаб қоламан. Сенга берадиган ҳеч нарсам қолмаганини ҳис этган бундай дақиқаларда сен менга нима берганингни эсладим. Сен менга вақтга янгича қарашни бердинг. У қанчалик қимматбаҳо эканлиги ҳамда ҳар бир сония ҳисобга олинишини ўргатдинг. Сен менга кучли, ёрқин, шу билан бирга камчиликларга эга танани ҳадя этдинг. Сен менга Она деб аталмиш янги номни бердинг, ушбу ном кўп маънога эга ва жуда аҳамиятли. Сен менга таъсирчанроқ, ғамхўрроқ ва умидларга тўла бўлган ўзимнинг янги талқинимни бердинг. Аллоҳ мени сенга ва сени менга берди, мен бунинг учун ҳар доим миннатдор бўламан», — деб ёзади актриса.
Мавзуга доир: Хонанда Малика Эгамбердиева фарзандли бўлди
Изоҳ (0)