• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Интернетда танқид бўляпти, эътирозлар билдириляпти, лекин жавоб йўқ, муносабат йўқ». Сенатор айрим давлат ташкилотларининг ОАВ билан ишламаслигини танқид қилди

    Мансабдор шахслар томонидан ОАВ учун махсус очиқ матбуот анжуманлари, брифинглар ўтказилмаган. Уларнинг журналист ва блогерлар билан муносабатлари турли йиғилишлар, сайёр мажлислардаги савол-жавоблар билан чекланиб қолмоқда.

    Маҳмуд Парпиев.

    Маҳмуд Парпиев.
    Фото: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати

    Бу ҳақда сенатор Маҳмуд Парпиев Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисида «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонуннинг ижро этилиши масаласидаги нутқида айтиб ўтди.

    Сенат ишчи гуруҳи томонидан Андижон, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Фарғона вилояти, туман, шаҳар ахборот хизматлари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Ички ишлар, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Соғлиқни сақлаш, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Транспорт вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Марказий банк фаолиятининг очиқликни таъминлаш сиёсати ўрганилган. Ўрганиш давомида тизимли хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқлангани айтилди.

    Хусусан:

    • Ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан аксарият ҳолларда тадбирлар, мажлислар, кенгашлар, учрашувлар, брифинглар, матбуот анжуманлари ва бошқалар тўғрисида ОАВни хабардор қилиш, уларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби ўрнатилмаган.
    • Таҳлил этилган вилоят ва туманларда аҳоли мурожаатлари саҳифаси юритилмаган, натижада мурожаатлар билан ишлаш назардан четда қолган.
    • Ҳокимият органлари ахборот хизматлари туман ёки шаҳар аҳолисини қийнаб келаётган масалаларни жойига чиққан ҳолда ўрганмайди, таҳлил этмайди ва ўз вақтида ёритмайди.
    • Айрим вазирлик, идоралар, ҳокимликлар оммавий ахборот воситалари орқали мурожаатларга ўз вақтида муносабат билдирмай келмоқда.
    Интернет тармоқларида танқид бўляпти, эътирозлар билдириляпти, лекин бунга жавоб йўқ, муносабат йўқ. Масалан, Уй-жой хизмат кўрсатиш вазирлиги 420 та мурожаатнинг — 176 тасига, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 354 та мурожаатнинг — 132 тасига, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 253 та мурожаатнинг — 140 тасига, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 83 та мурожаатнинг — 42 тасига, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 83 та мурожаатнинг — 39 тасига жавоб бермаган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги эса 438 та мурожаатнинг — 325 тасини, Тошкент вилоят ҳокимияти 292 танинг — 78 тасини, Самарқанд вилоят ҳокимияти 260 танинг — 78 тасини, Хоразм вилоят ҳокимияти 92 тадан 31 та мурожаатни эътиборсиз қолдирган.

    Маҳмуд Парпиев,  Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари

    Ўрганилган кўплаб ташкилотларнинг сайт ва саҳифаларига маълумотлар жойлаштирилмаган, айрим маълумотлар эски, фойдаланувчилар учун етарли эмас, ахборот ва ҳисоботлар янгиланмайди. Интернет саҳифалари ўрганилган 89 та ҳолатда соҳага оид статистик маълумотлар кўрсатилмагани аниқланди. 5 та давлат органи ва ташкилотининг расмий веб-сайтлари мавжуд эмас. Булар ҳокимиятлар фаолиятида ҳам кузатилгани қайд этилди.

    Мансабдор шахслар томонидан ОАВ учун махсус очиқ матбуот анжуманлари, брифинглар ўтказилмаган. Уларнинг журналист ва блогерлар билан муносабатлари турли йиғилишлар, сайёр мажлислардаги савол-жавоблар билан чекланиб қолмоқда.

    Таҳлил қилинган 113 нафар матбуот котибидан 12 нафарининг (11%) иш натижалари юқори, 55 нафари (47%) ўрта даражада баҳоланган бўлса, 20 нафари (18%) қониқарли, 26 нафарининг (23%) фаолияти паст даражада деб топилган.

    Аксарият ҳокимият ва бошқарув органларида қонуннинг 10-моддасига кўра, ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни тайёрлаш ва тарқатиш вазифасини бажарувчи ахборот хизматлари томонидан бошқарма ва бўлимлардан маълумот олиш тизими йўлга қўйилмаган. Қачон улар маълумот берсагина, шунда расмийлаштирилиб ёритилаётгани таъкидланди.

    Ҳокимият ва бошқарув органларида ОАВни ўзининг ҳузурида аккредитация қилиш белгиланган бўлса-да, ўрганилган ташкилотларда бу бўйича ҳеч бир иш қилинмаган. Туман ва шаҳар ҳокимиятлари томонидан қилинган тадбирлар, мажлислар, расмий ахборотлар ҳақида пресс-релизлар йўқ. Аксарият туманларнинг ахборот хизматлари учун автотранспорт ажратилмагани танқид қилинди. Шу ўринда Парпиев Наманган вилояти ҳокимияти ўзининг барча туманларидаги ахборот хизматлари раҳбарларини транспорт билан таъминлаганини бошқаларга намуна қилиб келтирди.

    Мавзуга доир: 

    • Фақат тилда ўринбосар мақомини олган ва иш бошлаганига 5 ой ҳам бўлмаган матбуот котиблари Қашқадарё ҳокими танқидига учради
    • Нишон ҳокими матбуот котибига фаолиятида фойдаланиш учун иш қуроллари олиб беришга ваъда берди
    •  Давлат органи ва ташкилоти матбуот котиби раҳбар ўринбосарига тенглаштирилади
     

    20.11.2020, 21:58   Изоҳ (0)   28028
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абдулла Азизов: Фориш туманида 13 миллиард сўмга қуриб битирилган туғруқхона 2021 йилгача ишга тушади

    20.11.2020, 21:22

    Ўзбекистонда электр таъминотидаги узилишларга энергия истеъмоли ортгани сабаб қилиб кўрсатилди

    20.11.2020, 21:11

    Шавкат Мирзиёев мактабларга Шукур Бурҳонов, Лутфихоним Саримсоқова, Ҳамза Умаров каби актёрлар номини беришни таклиф қилди

    20.11.2020, 20:46

    «Ўзбек томошабини чет эл телесериаллари таъсирига тушиб қолмаслиги керак». Шавкат Мирзиёев «Ўзбекфильм»да киночилар билан учрашди

    20.11.2020, 20:12

    Фото: Олмазорнинг 150 минг киши яшайдиган йўлдош шаҳарчаси лойиҳаси

    20.11.2020, 19:36

    Тўрақўрғон ИЭСдаги авария сабаб Тошкент шаҳри ва олти вилоятда электр таъминотида чекловлар киритилди

    20.11.2020, 19:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.