• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тори ва виглар ўртасидаги азалий кураш. Буюк Британиядаги икки партияли тизим қандай шаклланган эди?

    «Дарё» Буюк Британия тарихининг XVII–XVIII-асрлардаги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётидан тортиб монархларнинг иродасини ўзгартиришгача бўлган воқеаларда виглар ва торилар партиясининг таъсири ҳақида ҳикоя қилади.

    Виглар партияси

    Виглар XVII–XVIII-асрларда инглиз сиёсий ҳаётида муҳим рўл ўйнаган партиялардан бири сифатида юзага келди. Виглар партияси 1660–1670 йилларнинг охирида ташкил қилинди. Айрим манбаларда виглар партиясининг ташкил қилиниши сифатида 1678 йил белгиланди. Виглар партияси қирол Карл Стюарт II мутлақ монархиясига қарши курашувчи куч сифатида ташкил топди. «Виг» сўзининг келиб чиқиши шотландчадаги «whigamore» сўзига тақалади ва унинг маъноси «қишлоқлик, чорва ҳайдовчи» сифатида талқин қилинади.

    Фото: Google Photos

    Виглар Буюк Британиядаги қирол ҳокимиятига қарши мухолифат сифатида ташкил топди, қирол ҳокимиятининг ташқи ва ички сиёсатдаги сиёсатини танқид қилар, жумладан, қирол ҳокимиятининг коррупцияга йўл очиб берганини, саройнинг дабдабали исрофгарчиликка олиб келувчи харажатларини, Франциядаги монархия билан яқин алоқаларини танқид қиларди. Виглар партияси ҳам «сарой» партияси каби инглиз олий табақаси аслзодаларидан иборат эди. Ўз курашлари ва танқидлари натижасида виглар партияси бир қатор ютуқларга эришиб, қирол ҳокимиятини тийиб қўйишга эришди.

    Виглар ўз сиёсий платформасида қирол ҳокимиятининг чекланиши, парламент ролининг мамлакат ҳаётидаги ролини кучайишини истар ва мамлакатдаги диссидентларни қўллаб-қувватлаган ҳолда католикларга Буюк Британияда тенг ҳуқуқлар берилишига қарши чиқарди. Ториларнинг қўллаб-қувватлаши ортидан 1685 йилда Буюк Британия тахтига католик дини мазҳабига мансуб Иаков II Стюарт келди. Бироқ янги монарх мамлакатда католиклар ҳуқуқларини кенгайтириш сиёсатини юритди.

    Бундан ҳам виглар, ҳам торилар ғазабга минди. Виглар ва ториларнинг биргаликдаги ҳаракати натижасида 1688 йилда шонли инқилоб амалга оширилди ва Иаков II тахтдан ағдарилди. Қирол Иаков II Франция монархи Людовик XIV дан бошпана олишга муваффақ бўлди. Буюк Британияда эса Мария II Стюарт ва шаҳзода Вилгелм III Оран янги монархлар сифатида кутиб олинди. Вигларнинг кучли таъсири остида Буюк Британияда монархлар ҳокимияти чекланди. Парламентда лордлар палатасида вигларнинг ўзига хос хунтаси ўрнатилди.

    Виглар бу даврда ташқи сиёсатда фаол бўлиш сиёсатини юритди. Мақсад эса Буюк Британиянинг иқтисодий манфаатлари етакчи бўлишини таъминлаш эди. Шу мақсадда улар инглиз ҳарбийларининг испан мероси жангларида ҳам фаол бўлишга ҳаракат қилди. 1700–1713 йилларда Испаниядаги мерос талашув урушларида виглар парламентда инглиз қўшинларининг Испаниядаги ҳарбийларини молиялаштириш тарафдори сифатида чиқди. Уруш ҳаракатлари чўзилиб кетгач, мамлакатдаги аҳоли вигларнинг Испания мероси борасидаги жангларини танқид қилиб чиқа бошлайди. Натижада виглар қисқа муддатга ҳокимиятдан кетишга мажбур бўлди.

    1700 йилларга келиб Буюк Британияда яна меросхўр масаласи асосий муаммога айланди. Қиролича Анна фарзандсиз бўлиб, торилар тахтни қироличанинг қувғиндаги акаси Уэльс шаҳзодаси Иаков II ни тахтни эгаллашини талаб қилиб чиқди, аммо виглар шаҳзода католик динидан чиқиб, протестантликни қабул қилсагина тахт вориси бўлишини иддао қилди. Шаҳзода эса ўз динини тахтга айирбошламоқчи эмасди. Натижада, виглар яна ғалаба қозонди ва ҳокимиятни эгаллади.

    Англияда тахт ганноверлар сулоласига ўтди. Ганноверлар сулоласининг дастлабки қироллари Георг I ва Георг II инглиз тилини билмасди ва ҳокимиятни виглар ташкил қилишига эркинлик бериб қўйди. XVIII асрнинг биринчи ярмида виглар сезиларли муваффақиятга эришди. Бош вазир Роберт Уолпол, кейинроқ эса катта Уильям Пит даврида Буюк Британия ташқи сиёсатда ҳам катта ютуқларни қўлга киритди. Австрия тахти учун курашда инглизлар французларни мағлубиятга учратди, «Етти йиллик» уруш даврида Франциянинг Европадаги экспансиясини тўхтатиб қолди, французларни Ҳиндистон ва Шимолий Америкадан сиқиб чиқарди. Виглар даврида Буюк Британия дунёнинг энг катта саноат мамлакатига айланди.

    Фото: Google Photos

    Торилар атамаси ва уларнинг юзага келиши

    Торилар Буюк Британияда 1678 йилда виглар билан сиёсий ҳокимият учун кураш олиб борган  сиёсий ҳаракат сифатида юзага келди. Ўша вақтда торилар ва виглар Англия тахти кимнинг қўлида бўлади, деган баҳсли мунозараларни бошидан кечираётган эди. 1678–1685 йилларда Англияда қирол Карл II нинг католик динига мансублиги боис унинг фарзандларини Англия тахти меросхўрлари деб эълон қилинишига қарши ҳаракат бошланиб кетди.

    Виглар Карл II нинг фарзандларини меросхўрликдан маҳрум қилиш истагида бўлса, торилар аксинча фикрда эди. Тори атамаси ҳақида гапирилганда, бу сўз орқали ҳозирда эскича қадриятлар ва қарашлар тарафдори бўлган шахслар назарда тутиларди. Айни пайтда Буюк Британиядаги консерватив партия ҳам торилар партияси деб юритилади.

    Ториларга, аввало, уларнинг қирол ҳокимиятини мустаҳкамлашга, дастлабки даврларда қирол ҳокимиятини чеклашга қарши қаратилган сиёсий ҳаракат сифатида қараш мумкин. XVII асрларда торилар ҳам виглар сингари биз тушунган партия эмас, аксинча маълум дунёқарашлари ўхшаш бўлган инглиз зодагонларининг бирлашган ҳаракати эди.

    Торилар кучли монархни кўриш истаги билан биргаликда Англия черковининг махсус мақоми борасида ташвишланарди. Қирол Иаков II эса ўз мамлакатида диний бағрикенгликка асосланган жамият барпо қилиш ҳақида умид қилар ва католиклар ҳам, протестантлар ҳам диний тенгликка эришиш тарафдори эди. Аммо унинг бу сиёсати ортодоксал дунёқарашга эга бўлган инглиз зодагонлари орасида қўллаб-қувватланмади. Натижада, айрим торилар ҳам вигларга қўшилди ва Шонли инқилобнинг амалга ошишига йўл қўйди.

    Торилар шундай бўлса-да, мамлакатда анча таъсирли кучга эга эди. Торилар, айниқса, қиролича Анна даврида кучли сиёсий таъсирга эга бўлди. Торилар бу пайтда виглар билан тез-тез сиёсий курашга кирар ва мамлакатда сиёсий сайловлар ўтказиларди. Қирол Вилгелм торилар кўпроқ монарх дунёқараши билан мос фикрда эга эканини билгач, ҳукуматга ториларни ҳам, вигларни ҳам таклиф қилди. Шу тариқа торилар ва виглар Англия ҳаётида турли миллий, ижтимоий, иқтисодий ва ташқи сиёсат борасида миллатнинг сиёсий тафаккурини юзага келтиришда ёрдам берди.

    Инглиз маърифатпарварларининг Англия жамиятидаги бўлиниши ҳақида

    Маркиз Галифакс «Сиёсат ҳақидаги ўйлар ва фикрлар» асарида мамлакатда юзага келган торилар ва виглар ҳақида фикр билдирар экан, «икки рақобатчи ҳаракат жамиятни иккига бўлиб юборди», деб ёзади. Галифакс назарида, аксар инглизлар ҳаракатнинг моҳиятини ҳам тушунмасдан, у ёки бу сиёсий ҳаракатга қўшилишга шошилаётгани ҳақида келтириб ўтди.

    Жонатан Свифт

    Жонатан Свифт
    Фото: Google Photos

    У Англияда юзага келган икки ҳаракат мамлакатнинг тараққиётига эмас, аксинча, ҳукуматда ким раҳбар ва у бундан қандай фойда кўради, деган масала устида кураш кетиши ҳақида баён қилди. Шунингдек, Маркиз назарида, ҳокимият тепасида турган партия мухолифат тарафидан танқид қилинар экан, мухолифат ҳам ҳокимият тепасига келгач, амалдаги ҳокимият йўл қўйган хатоларга такрор йўл қўйиши ҳақида ўйламайди, дейди.

    «Гулливернинг саёҳатлари» асари муаллифи Жонатан Свифт назарида эса жамиятнинг икки ҳаракатга тарафдорларига бўлиниши «жинниликдан бошқа нарса эмас».  The Эхаминер газетасига берган интервьюсида Жонатан Свифт «Бахтга қарши, биз икки партияга бўлиниб олдик, уларнинг ҳар бири ҳукуматда, дин борасида етакчи бўлишга интилмоқда ва уларни бир-биридан фарқлайдиган ягона жиҳат – кураш услубидир», дейди. Свифт виглар ҳақида фикр билдирар экан, уларнинг ҳаракатлари ҳақида салбий муносабат билдирди ва «улар молиявий касод бўлган ва ўз чўнтакларини қаппайтириб олиш истагида бўлган сиёсатчи олифталар», дея баҳолайди.

    «Робинзон Крузо» муаллифи Даниэль Дефо эса ўз кундаликларида Англиядаги ҳеч бир ҳаракатнинг тарафдори эмаслигини, унинг мақсади фақат инглиз жамияти учун хизмат қилишини билдиради. Дефодан фарқли равишда Жонатан Свифт ўз ёзмаларида виглар ва ториларни яраштиришга уринади. Свифт ва Дефонинг бундай ёндашишлари замирида ҳам шахсий манфаатлар – шахсий хавфсизлик ётишини кўриш мумкин. Ўша даврнинг кўплаб ҳажвчилари, памфлетистлари сингари Дефо ҳам, Свифт ҳам энг аввало шахсий хавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилади.

    Бу эса уларнинг ижод қилиши ва кун кўриши учун кўплаб сабабларидан бири эди. Дефо ҳаттоки ўз кундаликларида «кунлардан бир кун бир вигдан ҳокимият тепасига келсак, сизни дорга осамиз деган хабар олади, бошқа куни эса якобитчилар тарафидан юборилган сизни дарҳол ўлдирамиз» мазмунида хабар олганини ёзиб қолдиради. (/Defoe D./ А Review. Vol. 8. L., 1711. P. 339)  Сабаби Дефо ториларнинг ҳукуматидаги вазирликда ишлаши билан бирга, вигларнинг айрим фикрларини қўллаганида эди.

    Жонатан Свифт ҳам 1710 йилда шундай ноқулай вазиятга тушиб қолди. Торилар ўрнига виглар келиши аниқ бўлгач, Свифт давлат котиби лорд Болингбрукка мактуб йўллаб, ўз ҳаёти учун хавотирда эканини, шу сабабли шу пайтга қадар торилардан ёрдам кутмаган ёзувчи уни мамлакатдаги сиёсий вазият барқарорлашгунча чет элга юборишини сўраб илтимос қилгани ҳақида ёзади.

    Даниэль Дефо

    Даниэль Дефо
    Фото: Google Photos

    Сўнгсўз ўрнида

    Англия ўз тарихида кўплаб миллий низоларни кўрган, қонли, баъзида ўта фожиали воқеаларни бошидан кечирган тарихи ўта хилма хил мамлакат. Минг йилдан ортиқ вақт мобайнида Англия оролида мутлақ ҳокимиятга эга бўлган қирол ва қироличалар салтанатни бошқарди, ўз иродаларини ўтказди.

    Саноат инқилобининг бошланиши эса Англияда турли зиёли қатлам ва сиёсий ҳаракатларнинг юзага келишига, уларнинг мамлакатнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳаётида фаол бўлиши орқали халқнинг сиёсий тафаккурини, дунёқарашини юзага келтиришда муҳим роль ўйнади. Тори ва виглар XVII асрларда ҳали партия бўлмаса-да, сиёсий дунёқарашни юзага келишига, ҳозирда биз билган Буюк Британиядаги икки партияли тизимнинг пайдо бўлишига ёрдам берди.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    16.11.2020, 20:23   Изоҳ (0)   67658
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Озарбайжон Қорабоғдаги урушда қанча тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганини ошкор қилди

    16.11.2020, 20:11

    Франция коронавирус иккинчи тўлқинининг авж нуқтасидан ўтганлиги эълон қилинди

    16.11.2020, 19:58

    Ким Чен Ин 25 кун деганда биринчи марта омма олдида кўриниш берди

    16.11.2020, 19:10

    Озарбайжонга ҳарбийларни юбориш ҳақидаги лойиҳа Туркия парламентига киритилди

    16.11.2020, 18:59

    Пашинян ўзини Қорабоғдаги вазият учун бош жавобгар деб атади

    16.11.2020, 18:12

    Путин Майя Сандуни Молдова президенти сайловидаги ғалабаси билан табриклади

    16.11.2020, 17:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳаёт учун хавфли: нима учун тор келиб қолган кийимлардан қутулиш керак?

    Маслаҳатлар | 2 июл, 15:20

    ҲАМАС Трампнинг ўт очишни тўхтатиш таклифига жавоб қайтарди

    Дунё | 2 июл, 15:05

    Болгария ва Руминия чегара назоратини бекор қилди

    Дунё | 2 июл, 14:50

    Opta нашри Клублар ўртасидаги ЖЧда жамоаларнинг ғалаба қозониш имкониятини баҳолади

    Спорт | 2 июл, 14:45

    Дональд Трамп сайлов ғалабаларига бағишлаб Victory 45-47 атирларини тақдим этди

    Лайфстайл | 2 июл, 14:35

    Францияда очиқ жойларда тамаки чекканлар жарима тўлайди

    Дунё | 2 июл, 14:20

    “Тўйга таклиф қилинмаса ҳам, бораверадими?” — Равшан Комиловнинг видеомурожаатига жавоб берилди

    Ўзбекистон | 2 июл, 14:10

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифи билан келди (фото)

    Ўзбекистон | 2 июл, 14:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.