«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Жордан Ҳендерсон Англия терма жамоасининг Бельгияга қарши кечган ўйинида (0:2) жароҳат олди, дея хабар қилмоқда Liverpool Echo.
Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейтнинг маълум қилишича, футболчи танаффус вақтида ўзини ёмон ҳис қилган. Айрим хабарларга кўра, Ҳендерсон сон мушакларини шикастлаб олган бўлиши мумкин.
Шу тариқа сўнгги бир ҳафтанинг ўзида «Ливерпуль»нинг беш нафар футболчиси сафдан чиқди. Ҳендерсондан ташқари Жо Гомес ва Эндрю Робертсон терма жамоаси сафида жароҳат олган, Трент Александер-Арнольд эса ФИФА кунларидан олдин сафдан чиққанди. Муҳаммад Салоҳда коронавирус аниқланган.
Шунингдек, «Ливерпуль» лазаретида айни дамда Фабиньо, Виржил ван Дейк, Тиаго Алькантара ва Алекс Окслейд-Чемберлен каби футболчилар жароҳатини тиклаш билан банд.
Юрген Клопп қўл остидаги жамоа навбатдаги ўйинини 22 ноябрь куни Премьер Лига пешқадами «Лестер»га қарши ўтказади. Мазкур баҳсда жамоа катта эҳтимол билан асосий тўрт ҳимоячисидан фойдалана олмайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)