Самарқанд вилоят ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан 2020 йилнинг 11 ноябрь куни соат 23:30 да ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент—Термиз йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поэзд кузатувчиси И.Ж. фуқаро Д.С.дан манзилига элтиб қўйиш учун 1400 рубль олаётган вақтда ушланган. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ Транспортда ХТБ ахборот хизмати маълум қилди.
Маълум бўлишича, Тошкент—Термиз йўналишида ҳаракатланувчи поездда йўл кузатувчи бўлиб ишловчи 1962 йилда туғилган И.Ж. Термиз шаҳрига кетиш мақсадида Самарқанд темир йўл вокзалига келган, аммо чиптаси йўқ фуқаролардан Термиз шаҳрига олиб кетиши эвазига пора талаб қилган.
Ҳолат ҳозирда юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)