• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон мактабларида дарсдан олдин мадҳия куйланади, танаффусда ватан мавзусидаги шеър ва қўшиқлар эшитилади

    Ижтимоий тармоқларда халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев имзолаган хат сурати пайдо бўлди. Унда мактабларда дарслар бошланиши олдидан ўқувчи ва ўқитувчилар жўр бўлиб мадҳия куйлаши, танаффус вақтида эса ватан ҳақидаги қўшиқ ва шеърлар эшиттирилиши кераклиги айтилган. Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова хат ҳақиқий эканини «Дарё»га тасдиқлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    2 ноябрь санаси билан имзоланган хат тизимнинг 14 та ҳудуддаги масъул раҳбарларига йўлланган. Бундай топшириқ берилишига Президент Администрациясининг 23 октябрдаги йиғилиши баёни асос бўлган.

    «Ўзбекистон Президенти Администрациясининг 2020 йил 23 октябрдаги (№ 02-3041, 7-сонли) йиғилиши баёнининг 8-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Сиздан, тасарруфингиздаги барча умумтаълим муассасаларида ҳар куни дарс бошланишидан олдин синф хоналарида (икки сменали таълим муассасаларида ҳам дарсдан олдин) Ўзбекистоннинг Давлат мадҳиясини ўқувчи ва ўқитувчилар томонидан жўр бўлиб куйланишини ҳамда танаффус вақтларида Ватан ҳақидаги қўшиқ ва шеърларнинг (таълим муассасаларининг имкониятларидан келиб чиқиб, радио тармоғи ёки овоз кучайтиргич орқали) эшиттирилишини ташкил этишингиз сўралади.

    Шу муносабат билан, Халқ таълими вазирлиги томонидан «Умумтаълим мактабларида ‘Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш’ тарғибот-ташвиқот тадбирларида ўқиладиган шеърлар эшиттирилишини ташкил этиш бўйича тавсиялар» 1-иловага, ‘Умумтаълим мактабларида ватанпарварлик руҳидаги қўшиқларни ташкил этиш бўйича тавсиялар’ 2-иловага ҳамда ‘Умумтаълим мактабларида фойдаланиш учун тавсия этилган видеороликлар рўйхати» 3-иловага мувофиқ юборилмоқда’, – дейилади хатда.

    Дилшод Кенжаевнинг «Kun.uz»га билдиришича, умумтаълим муассасаларида мадҳияни куйлаш, қўшиқ ва шеърларни эшиттириш ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

    Вазир ўринбосарига кўра, танаффус вақтида эшиттириладиган қўшиқлар – машҳур ўзбек хонандаларнинг Ватан ҳақидаги куй-қўшиқларидир.

    «‘Янгича Ўзбекистон – янгича дунёқараш’ тарғибот-ташвиқот тадбирларида ўзбек адабиётининг намояндалари – Чўлпон, Фитрат, Ойбек, Ҳамид Олимжон, Миртемир, Зулфия, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов ва бошқа ёзувчи, шоирларнинг ижод намуналарини эшиттириш тавсия этилиши қайд этилган. Рўйхатда 50 нафар ижодкорнинг шеърлари ўрин олган. Эшиттириладиган қўшиқлар рўйхатида эса 41 нафар хонанданинг шунча миқдордаги ижод намунаси келтирилган», – деди у.

    Маълумот учун, ноябрь ойида Ўзбекистон бўйлаб «Янгича Ўзбекистон – янгича дунёқараш» шиори остида кенг кўламли маънавий-маърифий тадбирлар бошланган. Тарғибот тадбирларини йил давомида ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита ва Республика штаби ташкил этилган. Штаб томонидан маҳаллаларда 7 йўналиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилган.

    Мавзуга доир: «Бу тарғибот гуруҳлари Тошкентдан вилоятларга газ, свет, сув олиб борадими ёки йўқ, ҳозирча номаълум». «Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш» шиори остидаги тадбирлар ҳақида

    11.11.2020, 11:12   Изоҳ (0)   24425
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 2020 йилнинг тўққиз ойи давомида 0,4 фоизга ўсди

    11.11.2020, 10:44

    Фарғонада «Сўх воқеалари»да айбланган 22 нафар шахс устидан суд жараёни бошланди

    11.11.2020, 10:13

    Журналистларнинг турли масалаларда юристлар билан маслаҳатлашувини амалга ошириш учун янги платформа яратилади

    11.11.2020, 09:26

    Ўзбекистон Солиқ кодексига бир қатор ўзгартиришлар киритилди

    11.11.2020, 09:11

    Ўзбекистондаги айрим мактаблар тажриба тариқасида 5 йилга хусусий бошқарувга ўтказилади

    11.11.2020, 08:27

    Россияда янги қурилаётган турар жой комплексида икки ўзбекистонлик ўртасидаги низо оқибатида ишчилардан бири ҳалок бўлди

    11.11.2020, 08:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.