Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда 7 ноябрь куни соат 10:30 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 367 кишига етганини, касаллик оқибатида вафот этганлар сони 1 нафарга ошганини маълум қилди. Бу ССВ ҳисоби бўйича 581, «Дарё» ҳисоб-китобига кўра коронавируснинг Ўзбекистондаги 600-қурбонидир.

22 сентябрга қадар «Дарё» нашри коронавирус билан боғлиқ кунлик ҳисоботларни тақдим этиб келаётганди. Шу куни ССВ ҳудудларда қанчадан одам касаллангани, уларнинг қанчаси даволангани-ю, қанчаси вафот этгани ҳақидаги рақамлардан иборат жадвални эълон қилмади. 23 сентябрдан вазирлик жадвал беришни тиклади, аммо янги жадвалда ўлим ҳолатлари устунини олиб ташлади. Шундан сўнг «Дарё» нашри ўз таҳлилларини ҳам тўхтатди.

«Дарё» таҳлилларини тўхтатган вақтда нашр ва ССВ ҳисоб-китобларидаги коронавирус қурбонлари сони 19 нафарга фарқ қилаётганди.

ССВ томонидан коронавирус қурбони бўлгани «тан олинмаганлар»:

Шунингдек, бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев Германияда вафот этган бўлса-да, Соғлиқни сақлаш вазирлиги уни Тошкент шаҳрида вафот этганлар рўйхатига қўшди. Ўктам Барноев Ўзбекистонда вафот этмагани учун «Дарё» уни коронавирус қурбонлари сафига киритмасликка қарор қилди.

28 август куни ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида барча раҳбарларни огоҳлантирганди. Бунга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлиги таъкидланганди. Айни вақтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўлим ҳолатлари қайси ҳудудларда юз бераётганини яшираётгани учун ҳудудлардаги ҳақиқий ҳолат ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш имконияти йўқ.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украина ташқи ишлар вазири Путиннинг “Зеленскийни ўлдирмаслик” бўйича берган ваъдасига муносабат билдирди
Спорт
А Серия. Элдор Шомуродовнинг дебют ўйинида “Специя” ўзида “Наполи”га йирик ҳисобда ютқазди
Дунё
Marsдан ҳам совуқроқ: АҚШда ҳаво ҳарорати тарихий рекордни янгилади (видео)