• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Шарқдан Ғарбга: Жеки Чан, Жет Ли ва Голливудни забт этган бошқа осиёликлар (фото)

    Корейс, япон, хитой миллатига мансуб актёрлар ўзига хос тиришқоқлик билан юлдузли Олимпнинг энг юқори чўққиларини эгаллайди. Голливуд кинематографиясида машҳурликка эришган осиёлик юлдузлар талайгина. Марҳамат улар билан танишинг.

    Жеки Чан − Хитой

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Чан Конг Санг Гонконг мактабида жанг санъати, актёрлик ва акробатика бўйича таълим олган. У илк бора 8 ёшида фильмга таклиф қилинган. Ўқишни тамомлагандан сўнг Жеки Чан тахаллуси билан киноларда каскадёр бўлиб ишлаган, кейинчалик актёр ўзининг каскадёрлик гуруҳини ҳам ташкил қилган. Ўтган асрнинг 70 йилларида эса бош қаҳрамон сифатида рол ижро эта бошлади. Шунингдек, режиссёрлар унинг барча трюкларни ўзи амалга ошириши борасидаги истагидан ҳайратда қолди ва бу актёрга бўлган талабни кучайтирди. Бундан ташқари, фильмни суратга олишда муваффақиятсиз кечган кадрларни фильмнинг охирига қўшиш ғоясини ҳам актёр таклиф қилди ва бу кутилганидан ҳам кўра кўпроқ томошабин йиғишга сазовор бўлди.

    2000 йилда Чан болалар учун «Жеки Чаннинг саргузаштлари» мультфильмини яратди ва 5 мавсум давомида ёш мухлисларнинг саволларига жавоб берди. Осиёда Чан нафақат ўзининг кино ютуқлари, балки мусиқий ижоди билан ҳам танилган. Унинг 20 та мусиқий альбоми мавжуд.

    Жон Чо – Жанубий Корея

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Жон Чо Сеулда туғилган, аммо ҳали ватан тушунчасини англаб етмасиданоқ, 6 ёшида оиласи билан Лос-Анжелесга кўчиб кетган. Орадан кўп ўтмай у юлдузлик карьерасини орзу қила бошлаган. Инглиз тили ва адабиёти факультетининг талабаси сифатида Жон университет спектаклларида иштирок этган ва кейинчалик «Осиё Америка» театр труппасига қўшилган.

    Чо ўзининг илк дебютини 1999 йилда «Американча пирог» комедиясида ижро этди. 2009 йилда Чо яна бир йирик лойиҳа – «Юлдузли йўл»нинг аъзоси бўлди. Актёрнинг бир нечта фильмларда иштирок этиши унинг машҳурлигини орттирди. У бўш вақтларида Viva La Union гуруҳида қўшиқ куйлайди.

    Кен Жонг – АҚШ

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Кен Жонг Шимолий Каролинада корейс муҳожирлари оиласида туғилган. У ёшлигида актёр бўлиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган. Шимолий Каролина университетида тиббиёт даражасини олиб, амалиётга боради. Ўқиш давомида Кен ўзининг комик истеъдодини намоён қилди. Унинг актёрлик фаолияти 2000 йилларда бошланди. Фаолияти сабабли Калифорнияга кўчиб ўтган актёр тез орада машҳурликка эришди.

    Кен Ватанабе – Япония

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Кен Токиодаги Британия театр мактабида ўқиган ва талабалик чоғида актёрлик фаолиятини бошлаган. Режиссёрлар актёрнинг ғайриоддий кўриниши ва самурайга айланиш қобилиятини алоҳида таъкидлайди. «Сўнгги самурай» фильми режиссёри Эдвард Свик актёр ҳақида ҳазиллашиб, ҳатто Ватанабенинг қўлидаги ошхона пичоғи ҳам жангчининг ханжарига айланади, дейди.

    Суратга олиш майдонидаги ҳамкасблари Ватанабени нафақат унинг истеъдоди, балки камтарин характери ва юлдузлик касалига йўлиқмаганлиги учун қадрлайди.

    Жет Ли – Хитой

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Ли Лянсизе мактабда жисмоний тарбия соҳасида муваффақият қозонган ва ҳатто ўқитувчиларга ҳам спорт машғулотларини ўтказишда ёрдам берган. Биринчи синфни тамомлаганида унинг ота-онаси оромгоҳга жўнатган. Айнан ўша ерда у ушу асосларини ўрганиб қайтади. Уйга қайтганидан сўнг жанг санъати билан профессионал тарзда шуғулланишга қарор қилган ва 9 ёшидаёқ Jet Хитойда ушу бўйича миллий чемпионатда ғолиб чиқади. Орадан икки йил ўтиб у Америкадаги турнирга йўл олади.

    1998 йил актёр Америкага спортчи сифатида эмас, актёр бўлиб боради. Шунингдек, актёр ўз карьерасини бошлагандан сўнг Жет Ли тахаллусини олган.

    Ли Бён Хон – Жанубий Корея

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Ли фильм танлашда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилади, шунинг учун ҳам уларнинг ҳеч бири эътиборсиз қолмаган. У «Айрис» драмасидаги моҳирона ижроси туфайли «Энг яхши актёр» мукофотига сазовор бўлган. Актёр бундан ташқари, француз ва инглиз тилида ҳам сўзлаша олади.

    Ли фильмдаги роллардан ташқари, мусиқий альбомлар ёзади ва BH Entertainment кинокомпаниясига эгалик қилади.

    Мавзуга доир: 

    • Эроннинг энг гўзал 10 актрисаси (фото)
    • Голливуд юлдузлари аэропортларда ўзини қандай тутади? Собиқ аэропорт ходими уларнинг хушмуомалалик даражаси рейтингини тузди
    • Ресторан бизнесини йўлга қўйган Голливуд актёрлари (фото)
    • Ижроси ҳар қандай фильм муваффақиятини таъминлайдиган актёрлар

    01.11.2020, 21:58   Изоҳ (0)   41356
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жеймс Бонд роли билан машҳурликка эришган Шон Коннери 90 ёшида вафот этди

    31.10.2020, 18:17

    Болливуднинг энг кўп юлдузларни жамлаган фильмлари (фото)

    30.10.2020, 17:24

    «Гап йўқ» кўрсатуви орқали танилган Каромат Исомова Жиззахга кўчиб кетгани ҳамда кетма-кет тўрт яқинидан айрилгани ҳақида сўзлаб берди

    30.10.2020, 12:34

    Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов киноижодкорлар билан учрашди

    29.10.2020, 19:24

    Турк актёрлари юлдуз бўлгунига қадар қайси соҳада фаолият юритган? (фото)

    28.10.2020, 18:48

    Ҳиндистонлик мухлис ўзига турмушга чиқишни истамаган актрисани пичоқлаб қўйди

    28.10.2020, 14:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55

    “Челси” ва “Арсенал” “Барселона” футболчиси учун курашмоқда

    Спорт | 12 июл, 18:50

    АҚШда Трампнинг руҳиятида ёшга боғлиқ ўзгаришлар кузатилаётгани маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 18:35

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.