30 октябрь куни Андижон вилояти Пахтаобод туманида яшовчи Тўхтақуловлар оиласида бир йўла тўрт эгизак дунёга келди. Бу ҳақда вилоят ССБ Перинатал маркази «Дарё»га маълум қилди.
Маълум қилинишича, Пахтобод тумани Бойтўпи маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 23 ёшли Зарифахон Тўхтақулова кесарча кесиш йўли билан икки ўғил ва икки қизни дунёга келтирган.
Таъкидланишича, чақалоқлар зудлик билан жонлантириш бўлимига ўтказилган ва керакли муолажалар бошланган. Ҳозирги вақтда онаси катталар жонлантириш бўлимида, чақалоқларнинг аҳволи эса қониқарли.
Маълумотларга кўра, биринчи қиз 1805 грамм, иккинчиси ўғил — 1890 грамм, учинчи қиз — 1650 грамм, тўртинчи ўғил эса 1655 грамм оғирликда туғилган.
Чақалоқларга қандай исм қўйилгани тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.
Аввалроқ Наманган ва Бекободда ҳам тўрт эгизак дунёга келган эди. Бекободда туғилган эгизакларнинг ота-онасига 3 хонали уй совға қилинган.
Изоҳ (0)