Самарқанд шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази бош шифокори Пирмуҳаммад Маҳмудов 49 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Дарё»га шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Пирмуҳаммад Маҳмудов.

Фото: Самарқанд шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази

Хабар берилишича, марказ бош шифокори 27 октябрь куни вафот этган.

Марҳум Пирмуҳаммад Маҳмудов 1971 йилда Самарқанд вилоятининг Қўшрабод туманида туғилган бўлиб, 1994 йилда Тошкент тиббиёт институтини тамомлаган.

2004 йилдан бошлаб Самарқанд шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги марказида врач-эпидемиолог, бош врач ўринбосари, 2018 йилдан бошлаб эса бош шифокор вазифасида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АОКАнинг Андижон вилоятидаги масъули, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Абдуғулом Султонов вафот этгани, аммо вафоти сабаби маълум қилинмагани ҳақида хабар берилганди.