• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чироқчидаги мактабнинг қўрқинчли синфхоналарида ўқувчиларга 2 йил давомида дарс ўтилган. Масъуллар эса бу ерда бир кун дарс бўлганини айтганди

    Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманидаги 61-мактабнинг қўрқинчли синфхоналарида икки йил давомида дарс ўтилгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган аҳволи вакиллари хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Бир неча кун илгари ижтимоий тармоқларда Чироқчи туманидаги мактаблардан олингани айтилган видео ва фотосурат тарқалди. Видеода мактабнинг синфхоналари эканлиги айтилган қўрқинчли хоналарда 5 ва 7-синфларга дарс ўтилаётгани тасвирланган.

    Мазкур видео ва суратларга муносабат билдирган вилоят халқ таълими бошқармаси «суратдаги ҳолатлар монтаж қилиниб, атайин мактаб директорини обрўсизлантириш учун шахсий адоват туфайли тайёрланиб, эълон қилинганлигини айтиб ўтмоқчимиз» деган бўлса, Чироқчи туман ҳокимлиги «ҳақиқатгўй шоввознинг шов-шуви ёлғон бўлиб чиқди» дея бор ҳолатни рад этиб чиқди.

    Фото: «Дарё»

    Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошев шов-шувларга сабаб бўлган 61-мактабда бўлди.

    Фото: «Дарё»

    «Фарзандларимизнинг шундай синфхоналарда таълим-тарбия олаётгани бор гап. Буни ҳеч ким тан олмаса ҳам, мана биз тан оламиз. Буни халқ билади, халқ кўриб турибди. Афсуски, бу аччиқ ҳақиқат. Биз ҳам қишлоғимизда замонавий мактаблар қурилишини хоҳлаймиз. Фарзандларимиз замонавий мактабларда ўқисин, деб орзу қиламиз», — дейди Олмазор қишлоғида яшовчи Норча Темиров.

    Норча Темиров.

    Норча Темиров.
    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Зиёда Темирова ҳамда Муножот Одиловалар эса 61-мактабнинг мазкур синфхоналари 2011 йилдан бери фаолият юритишини, мазкур синфхоналарда таҳсил олган ўқувчилар бугунги кунга келиб мактабни тамомлаганини маълум қилди.

    Зиёда Темирова.

    Зиёда Темирова.
    Фото: «Дарё»

    «Бу синфхоналарни тугатиб, ўқишга кирган инсонлар ҳам бор. Мактаб ўқитувчилари яхши таълим-тарбия беришади. Аммо синфхоналар шундай-да. Балки, чекка қишлоқ бўлгани учунми, эътибордан қолиб кетган», — дейди Муножот Одилова.

    Фото: «Дарё»

    Ушбу қишлоқда яшовчи Зиёда Темирова масъулларнинг вазиятни яшириш мақсадида ҳолатни рад этиб чиқишини қоралаб, «ўзгаришлар бўлиши керак-ку, қишлоғимиз қачонгача чўл бўлиб туради», — деди.

    Фото: «Дарё»

    61-мактаб директори Ҳасан Чимирзаев расм ҳамда видео ижтимоий тармоқларда тарқалгач вазиятни яшириш мақсадида ёлғон маълумот беришга мажбур бўлганини тан олди.

    Ҳасан Чимирзаев.

    Ҳасан Чимирзаев.
    Фото: «Дарё»

    «Мактабимиздаги ҳолат ижтимоий тармоқларда тарқалгач яна шов-шув бўлмасин деб, ёлғон маълумот бердик ва бор ҳолатни рад этдик. Синфхоналарни эса ўтин билан тўлдирдик», — дейди Ҳасан Чимирзаев.

    Фото: «Дарё»

    Телевидениега интервью бериб, қўрқинчли синфхоналарда деярли дарс ўтилмаслигини айтиб, у ерда фақат репетиторлик қилишини билдирган она-тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Бобур Улуғмуродов телевидениега айтилиши лозим бўлган гаплар унга ўргатилганини, айтиши талаб қилинганини билдирди.

    Бобур Улуғмуродов.

    Бобур Улуғмуродов.
    Фото: «Дарё»

    «Мен мактаб ўқитувчисининг телевидениега ёлғон маълумот берганини эшитиб, жаҳлим чиқди. Шунинг учун ўқитувчидан болаларда айб йўқлигини, уларнинг келажаги учун ёлғон гапирмаслигини сўрадим. Менимча, ўқитувчига ҳам раҳбарлари шундай дейишини тайинлаган. Раҳбарларга қолса, ёпиқлик қозон ёпиқлигича қолиши керак. Улар қулоғининг тинчини ўйлайди», — дейди Холиёр бобо Шукуров.

    Фото: «Дарё»

    Қишлоқ аҳли вакилларидан яна бири Боллибек Ҳошимов мактабдаги қўрқинчли синфхоналардан 2018 йилдан бери фойдаланиб келинганини айтиб, Чироқчи туман халқ таълими бўлими мудири мактабга илгари бирор марта ҳам келмаганини қўшимча қилди.

    «Ўша куни туман халқ таълими бўлими мудири қишлоқда адашиб, мактабни қишлоқ одамларидан сўраб юрибди. Демак, мудир илгари мактабга бирор марта ҳам келмаган. Аслида, иш фақат мактабни қуришдан иборатмас-ку, мудир дегани мактабга келиб, таълим-тарбия қандай кетаётганини кўздан кечириб туриши керакмасми?», — дейди Боллибек Ҳошимов.

    Боллибек Ҳошимовнинг қўшимча қилишича, ҳолат ижтимоий тармоқлар орқали жамоатчиликка маълум бўлгач масъуллар ҳақиқатни яшириш мақсадида қўрқинчли синфхоналарда ўқиётган болаларни кўчага чиқариб қўйиб, синфхоналарга ўтин киритишган ва ҳаммани «мазкур хоналардан хўжалик ишларида фойдаланганмиз» деган ёлғонга ишонтиришга уринган.

    Фото: «Дарё»

    «Энг ёмони, болаларимиз кўчада қолиб кетган. Дарс ҳам ўтилмаган. Менга невараларим бор гапни айтиб берди», — дейди Боллибек Ҳошимов.

    Фото: «Дарё»

    Мактаб директори бор ҳақиқатни тан олар экан, мазкур синфхоналар 2018 йил ҳашар йўли билан қурилганини, синфхоналардан ўша вақтдан буён фойдаланиб келинаётганини билдирди.

    «Бу синфхоналарда фақатгина 5 ва 7-синф ўқувчилари ўқиган. 2013 йил қурилган мактабимиз 80 ўринли бўлиб, айни кунда 205 нафар ўқувчини ўқитамиз. Ўқувчиларимиз сони ортиб кетгани сабаб мана шу синфхоналардан ҳам фойдаланишга мажбур бўлгандик», — дейди мактаб директори.

    Фото: «Дарё»

    Ушбу қишлоқда яшовчи ва шу мактабнинг 3-синфида ўқувчи Дилафруза Холдорова эса қўрқинчли синфхоналарда 3-синф ўқувчилари ҳам ўқиганини айтиб, баъзан ўқувчилар бошига лой тушганини, синфхонадаги парталар синиб тушганини билдирди.

    Дилафруза Холдорова.

    Дилафруза Холдорова.
    Фото: «Дарё»

    Мактаб директорининг қўшимча қилишича, 2021 йил мактаб ўқувчилари учун янги бино қуриб берилади.

    Чироқчидаги мактаб муаммосини ечишни мақсад қилган туман Халқ таълими бўлими мактаб раҳбарига ўқувчиларни уч «смена»да ўқитишни маслаҳат берган. Мактаб раҳбарияти эса бунга жавобан 5 ва 8-синфларни қўшиб, бир синфда дарс ўтмоқда. «Уларнинг мавзуси тўғри келадими» деган саволимизга жавоб берган мактаб директори «фақат бугун шундай бўлиб қолди, эртадан буларни қўшиб ўтмаймиз», — деди.

    Фото: «Дарё»

    Чироқчидаги мактаб синфхоналари ҳақида фикр билдирган халқ таълими вазири Шерзод Шерматов эса «Чироқчида ҳам, бошқа жойларда ҳам кўп муҳокамага сабаб бўладиган масалалардан бири – филиаллар. Филиал дегани нима? Аҳоли ўша жойга кўчиб борган. Ўзи ҳашар йўли билан қурган бинони мактаб филиали сифатида очиб қўйган. Чунки асосий мактаб узоқда жойлашган. Қишлоқларда, тоғли ҳудудларда ўқишга бориш учун транспорт йўқ. Шунинг учун ҳам ўша мактабларнинг аҳволи қўрқинчли бўлади. Чунки улар пахсадан, қўл учида қурилган бинолар. Булар давлат дастури билан қурилган мактаблар эмас», — деди.

    Фото: «Дарё»

    Вазир эски мактаблар тақдири учун маҳаллий ҳокимликлар жавобгарлигини айтиб, «Бунақа эски, қолиб кетган филиаллар бўйича Президентимиз томонидан маҳаллий ҳокимликларга вазифа қўйилган. Ўша мактабларнинг ҳаммасини ёки таъмирлаш, ёки ёпиб, асосий мактабига ўтказиб юбориш, ёки аҳоли сони ўсадиган бўлса, ўша жойда янги мактаб қуриб бериш керак», — деган.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» Чироқчидаги қўрқинчли синфхоналар билан боғлиқ воқеа қандай якун топишини кузатишда давом этади.

    27.10.2020, 08:10   Изоҳ (0)   62128
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Хитойдан йиллик инвестициялар ҳажмини 2025 йилга бориб 5 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда

    27.10.2020, 07:39

    Тошкент вилоятида 150 миллион сўмлик «Тропикамид» дори воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

    27.10.2020, 07:09

    Ўзбекистонда 2021 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришга 17,1 трлн сўм ажратилади

    27.10.2020, 06:55

    Гулистон туманида Сирдарё–Қоракўл мактаб-интернати ўз фаолиятини бошлади (фото)

    27.10.2020, 06:41

    Тошкент ва Андижонда қарийб 10 млрд сўмлик ноқонуний транзит операциясига чек қўйилди

    27.10.2020, 06:27

    Халқ таълими вазири: «Кейинги кириш имтиҳонларида ўзбек тили бўйича грамматика эмас, тўртта кўникма тест қилинади»

    26.10.2020, 23:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.