Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов UFC 254 мусобақасида Жастин Гэтжига қарши жанг қилди ва рақибини иккинчи раундда таслим этди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Россиялик яккакурашчи кечанинг ёрқин жанги учун UFC томонидан тақдим этиладиган 50 минг доллар миқдоридаги бонусга эга бўлди. Бу ҳақда UFC президенти Дэйна Уайт мусобақадан кейинги матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Шунингдек, россиялик яна бир жангчи Магомед Анкалаев ҳам бонусни қўлга киритди. У Ион Куцелабага қарши реванш жангида рақибини нокаутга учратганди.

UFC 254 мусобақаси барча жангларини бу ерда томоша қилиш мумкин — ҳавола.

Кечанинг энг яхши жанги сифатида Натаниэл Вуд ва Кейси Кенни иштирокидаги беллашув эътироф этилди. Ҳар икки жангчи 50 минг доллар миқдоридаги бонусга эга бўлган.

Эслатиб ўтамиз, мусобақадан кейин Ҳабиб фаолиятини якунлашини маълум қилди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)