Тошкентдаги «Бахт» кўлининг ҳудудида Lake City «кўл шаҳри» қурилмоқда. Бу ҳақда YouTube’даги «SherdorTV» каналига таяниб, Spot хабар берди.

Фото: YouTube / Sherdor TV

Лойиҳани амалга ошириш билан MJ Developers компанияси шуғулланмоқда. Компаниянинг стратегик маслаҳатчиси Анкит Жаланнинг сўзларига кўра, мажмуа ҳудуди 100 гектарга тенг ва у мамлакатда сув ҳавзаси атрофида қурилган илк лойиҳа ҳисобланади.

«Барча объектлар, барча кўнгилочар масканлар сув атрофида жойлашади. Лойиҳа, шунингдек, энг катта аквапаркни ўз ичига олади», — дейди у.

Фото: YouTube / Sherdor TV

Лойиҳа доирасида пляжга эга сунъий кўл яратилади. Жаланнинг айтишича, унга барча ташриф буюриши мумкин бўлади. Кўл ўртасига худди Лас-Вегас ва Дубайдаги каби фонтан ўрнатиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, бир нечта сунъий оролчалар ҳам бўлади.

Бундан ташқари, объект ҳудудидан кўп қаватли турар жой бинолари ва виллалар, гольф майдончаси, дўконларга эга булвар ва бошқа турли масканлар ўрин олади.

Сюжетда таъкидланишича, мазкур лойиҳа 500 миллион долларга баҳоланган бўлиб, бир неча йил давомида уни тўлиқ қуриб битказиш режалаштирилмоқда, бироқ илк объектлар яқин ойлар ичида тайёр бўлади.

Наманган шаҳрининг Гулистон даҳасида қурилиши режалаштирилган Namangan City лойиҳаси бекор қилингани, янги қурилишлар шаҳарга қўшиб берилган ҳудудларда олиб борилиши тўғрисида хабар берилганди.

Фото: YouTube / Sherdor TV

Фото: YouTube / Sherdor TV

Фото: YouTube / Sherdor TV

Фото: YouTube / Sherdor TV

Фото: YouTube / Sherdor TV