• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ғузор ҳокими аҳолига 55 минг сўмдан гўшт етказиб бермоқчи бўлган тадбиркорга нархни янада арзонлаштиришни таклиф қилди

    Ҳоким сифатида иш бошлагач биринчи маошини эҳтиёжмандларга хайрия қилган Қашқадарё вилоятининг Ғузор тумани ҳокими Бекзод Суюнов аҳолига 55 минг сўмдан гўшт етказиб бермоқчи бўлган тадбиркордан нархни янада арзонлаштиришни сўради. Бу ҳақда Халқ депутатлари Ғузор тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида сўз борди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

    Бекзод Суюнов

    Бекзод Суюнов
    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, 2020 йил 22 октябрь куни Халқ депутатлари Ғузор туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтган. Сессияда сўз олган туман ҳокими Бекзод Суюнов туманда озиқ-овқат нархини барқарорлаштириш учун қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берган.

    Ҳокимнинг таъкидлашича, туманда 206 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида шунча аҳолига 21,8 минг тонна гўшт, 60 минг тонна сут, 19,4 миллион дона тухум, 1,9 минг тонна картошка, 17,0 минг тонна сабзавот, 7,8 минг тонна полиз маҳсулотлари, 5,2 минг тонна мева етказиб берилган.

    Фото: «Дарё»

    Шунингдек, туманда 40 гектар жойда иссиқхоналар ташкил этилган бўлиб, улардан олинаётган маҳсулотларни сифатли сақлаш учун 5200 тонна сиғимга эга 4 та совутгич ҳамда 1325 тонналик 3 та омбор фаолияти йўлга қўйилган.

    «Маҳсулотлар савдоси учун тумандаги 2 та бозорда ва 23 та аҳоли гавжум масканларда арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркалари ташкил қилинмоқда. Шунингдек, туманимизда ҳам муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилаётган ‘Озиқ – овқат хавфсизлиги’ жамғармаси ҳисобидан аҳолини озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, бозорларда нарх-навонинг кескин ошишининг олдини олиш мақсадида катта харидларни амалга ошираётган тадбиркорларга фоизсиз кредитлар ажратилмоқда», — деди туман ҳокими Бекзод Суюнов.

    Фото: «Дарё»

    Сессия давомида сўз олган тадбиркор Ҳамза Тоштемиров туман аҳолисини арзон гўшт билан таъминлашини айтиб, жамғарма ҳисобидан қўллаб-қувватланса, мол гўштини 55 минг сўмдан етказиб беришни маълум қилган. Тадбиркор ташаббусига жавоб берган ҳоким эса, унга Белоруссияда музлатилган гўшт олиб келишни йўлга қўйса, аҳолига гўштни янаям арзон етказиб бериши мумкинлигини айтган.

    «Белоруссиядан музлатилган гўшт олиб келишни йўлга қўйсангиз, ўша музлатилган мол гўштини аҳолига 45 минг сўмдан сотасиз. Шу нарх барча харажатларингизни қоплаб, даромад қилишингизга ҳам етади. Мен барчасини ҳисоб-китоб қилиб кўрдим. Белоруссиядан келтирилган музлатилган гўшт шу нархда сотилса ҳам, қоплайди. Бозорга музлатилган гўштни олиб чиқиб, 45 минг сўмдан соцангиз, сизга рақобатчи бўлаётганлар ҳам гўштини 55-60 минг сўмдан ошириб юбормасликка ҳаракат қилади. Қолаверса, бозорда 45 минг сўмлик гўшт ҳам бўлса, қиммат гўштга қурби етмаган фуқаро 60 минг сўмлик эмас, 45 минг сўмлик гўштдан сотиб олиб, истеъмол қилади», — деган ҳоким.

    Фото: «Дарё»

    Ҳокимнинг қўшимча қилишича, тадбиркор Ҳамза Тоштемиров туманга Қозоғистондан мол олиб келиб, аҳолига сифатли гўшт етказиб бериш билан шуғулланади. Ҳоким билан мулоқот қилган тадбиркор Белоруссиядан гўшт олиб келишни йўлга қўйишини маълум қилди.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ деҳқонободлик тадбиркор Қарши аҳолисини арзон гўшт билан таъминлашга ваъда берганди. Тадбиркор ташаббусини қўллаб-қувватлаган вилоят раҳбари Зоир Мирзаев эса тадбиркорга ёрдам бериш учун фоизсиз 1 миллиард сўм кредит бериши мумкинлигини маълум қилганди.

    Мавзуга доир: 

    • Андижонда 6 ойлик озиқ-овқат захирасини яратиш учун хориждан 9,5 тонна картошка олиб келинади
    • Фарғонада озиқ-овқат маҳсулотларини қиммат нархда сотган 129 нафар шахс жавобгарликка тортилди
    • Фарғонадаги бозорларда гўштни 62 минг, шакарни 7500 сўмдан сотган фуқароларга чора кўрилди

    22.10.2020, 23:36   Изоҳ (0)   25369
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг машҳур хонандаси вояга етмаган қизнинг номусига теккани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    22.10.2020, 23:05

    Ғузорда ишчиларига ойига ярим миллиард сўмдан маош тўланаётган тақсимлаш маркази ёпилди

    22.10.2020, 22:39

    Тошкентдаги автобуслар йўловчилари учун бир кунда 16,8 млн сўмлик қўлқоп сотиб олинаётгани маълум қилинди

    22.10.2020, 22:09

    «Салласини олиб келгин деса, калласини олиб келади». Марказий банк раиси гўшт нархининг туширилгани ҳақида

    22.10.2020, 21:43

    Ўзбекистонда йиллик инфляция даражаси сентябрь ойида 11,7 фоизни ташкил этди

    22.10.2020, 21:13

    Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрига янги ҳоким тайинланди

    22.10.2020, 20:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.