УЕФА Чемпионлар Лигаси форматини 2024/2025 йилги мавсумдан бошлаб ўзгартириши мумкин.
Таъкидланишича, гуруҳ босқичидаги иштирокчилар сонини 32 тадан 36 тагача ошириш варианти кўриб чиқилмоқда.
Ушбу ҳолатда кенгайтиришнинг иккита варианти муҳокама қилинади. Биринчиси — 36 жамоани олти гуруҳга тақсимлаш. Ҳар бир жамоа 10 та ўйин ўтказади: 5 та уйда, яна шунчаси меҳмонда.
Иккинчиси — ҳар бир клуб ўз даражасидаги 10 хил рақибга қарши 10 ўйин ўтказади.
The Telegraph хабарига кўра, ҳозирда иккинчи вариант кўпроқ қўллаб-қувватланмоқда, чунки бу гуруҳ босқичидаги томошабоб ўйинлар сонини кўпайтириш имкониятини беради ва Чемпионлар Лигасининг янада қизиқарлироқ тус олишини таъминлайди.
Қайд этилишича, якуний қарор 2021 йилда қабул қилинади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)