Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Сирдарё вилоятида яшовчи аёл ўзида ОИТС касаллиги борлигини била туриб, бу касални ўз умр йўлдошига юқтирганликда айбдор деб топилди, дея хабар бермоқда жиноят ишлари бўйича Ховос туман суди судьяси Б.Мамадаминов.

Маълум бўлишича, Ф. исмли аёлда 2016 йилда ОИТС касаллиги аниқланган. Аёл ўзининг касалликка чалинганини билса-да, уйига келган совчилардан буни яширган. Аёл 2020 йил 7 март куни З. исмли эркак билан шаърий никоҳдан ўтиб, бир оила бўлиб яшай бошлаган, охир-оқибат ОИТС касаллигини эркак ҳам юқтириб олган.

Суд аёлни Жиноят кодексининг 113-моддаси 4-қисмида (била туриб, бошқа шахсни ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтириш хавфи остида қолдириш ёки унга ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтириш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топган (ушбу модда бўйича айбдор деб топилганлар 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилинади).

Айни вақтда, аёлнинг айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмагани ва жабрланувчининг даъвоси йўқлиги инобатга олиниб, унга Жиноят кодексининг 113-моддаси 4-қисми билан 57-моддани (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаб, соат 22:00 дан 06:00 гача яшаш жойидан чиқишни чеклаган ҳолда 2 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар