Иситиш мавсуми бошланишига жуда оз вақт қолди. Ҳозирнинг ўзидаёқ совуқ об-ҳавонинг бошланишидан олдин ўз иситиш тизимингизни янгилаш ҳақида бир ўйлаб кўрганингиз маъқул. Мақолада биз сизга иситиш радиаторларини танлашда нималарга эътибор бериш кераклигини, ҳар хил тур ва моделларнинг хусусиятларини айтиб берамиз ва уйингизга энг мос келадиганини танлашингизга ёрдам берамиз.
Замонавий иситиш тизимлари бозорини уч турга бўлиш мумкин:
Биметалл радиаторлар: ишончли ва бардошли.
Иситиш тизимида юқори босим мавжуд бўлган кўп қаватли уйдаги хонадон учун яхши вариант. Биметалл радиаторлар 20-50 атмосфера босимига дош беришга қодир. Улар учун гидравлик зарбалар деб аталадиган нарсалар қўрқинчли эмас, чунки алюминий асос остида мустаҳкам пўлат қувурлар жойлашган. Akfa Comfort биметалл радиаторларининг модель қатори иккита: Avangard ва Castello моделлари.
Алюмин радиаторлар: енгил ва чиройли.
Ўзингизнинг уйингиз учун бу жуда яхши ечимдир: улар унчалик қиммат ҳам эмас ҳамда хилма-хил ва замонавий дизайнга эга.
Алюмин радиаторларнинг муваффақиятли ишлаши учун 7-8 дан ошмаслиги керак бўлган pH кўрсаткичини кузатиш жуда муҳим аҳамият касб этади. Акс ҳолда, водород чиқиши билан алюмин тизимлари учун ҳалокатли кимёвий реакцияларнинг олдини олиш имкони бўлмайди. Akfa Comfort алюмин радиаторларининг модель қатори учта: Monzа, Classic ва Caliente моделлари.
Агар биз дизайн ҳақида гапирадиган бўлсак, унда Akfa Comfort Caliente – премиум сегментли радиаторларни таклиф этади. Эгилган шаклларга эга футуристик дизайн унинг яққол устунлиги ҳисобланади. Бундай радиаторни тўсиш ёки панжара остида яширишни ҳеч ҳам истамай қоласиз. Унинг иссиқлик тарқатиши эса ўз сегментидаги энг оммабоп моделлар билан солиштирганда 15% юқори.
По‘лат панелли радиаторлар: ихчам ва қулай.
Пўлат радиаторлар – бу Ўзбекистон бозоридаги янгилик. Liderline пўлат панелли радиаторлар автоном иситиш тизимига мўлжалланган ва ўлчамлар қатори кенглиги билан ажралиб туради. Панел типидаги пўлат радиаторлар ҳар қандай интерьерга мукаммал тарзда мос келади. Силлиқ панеллар хонанинг муҳташамлиги билан уйғунлашган ҳолда кўзга унчалик ярқ этиб ташланмайди. 30 дан 60 сантиметргача баландликда ва 40 дан 200 сантиметргача узунликдаги радиаторларга буюртма бериш мумкин.
Тўғри эксплуатация қилишда хизмат муддати 30 йилгача вақтни ташкил этади, ишлаб чиқарувчи завод эса барча Akfa Comfort иситиш радиаторлари учун 10 йиллик кафолатни тақдим қилади. Барча Akfa Comfort радиаторлари Милан политехника университети томонидан синовдан ўтказилган ва сертификатланган, РосГОСТ томонидан маъқулланган, шунингдек, Ўзстандарт мувофиқлик сертификатига эга.
Сизга қулайлик яратиш мқасадида сантиметркомпанияси Telegram-ботни ишга туширди, унинг ёрдамида сиз Akfa Comfort маҳсулотлар линейкаси билан батафсил танишишингиз ва уйга етказиб бериш хизмати билан маҳсулотларни буюртма қилишингиз мумкин.
Akfa Comfort — сизнинг қулайлигингиз учун технологиялар.
Батафсил маълумотни мижозларга хизмат кўрсатиш ахборот маркази +998 71 203 00 00 рақамига қўнғироқ қилиб ёки компаниянинг расмий веб-сайтидан олишингиз мумкин.
Akfa Comfort’нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига обуна бўлинг ва ҳар доим энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиб туринг:
Facebook: @akfacomfort
Instagram: @akfacomfort
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)